03 August 2014
02:53 -
Украина шамоли Россияда: Сибирни федераллаштириш ҳаракати бошланди
Россия президенти Владимир Путин режимининг қуролли кучлари Қримни босиб олиб, уни Россияга қўшиб олишганда, бу ишнинг натижасида эртами-кеч Россиянинг ўзи парчаланиб кетиши муқаррарлигини дунёда биринчи бўлиб “Ҳаракат” Агентлиги мухбирлари айтганди. Аммо улар ҳам воқеалар бунчалик тез ривожланишини кутмагандилар.
Ҳозир маълум бўлишича, Новосибирскда фаолият олиб бораётган қандайдир гуруҳ шу йил 17 августда “Сибирни федераллаштириш учун марш” ўтказиш йўлида тайёргарчиликлар бошлабди. Гуруҳнинг мақсади - Россия Федерацияси таркибида Сибирь Республикаси яратиш экан. Бундай автономия яратилса, бу гуруҳ аъзоларига кўра, Сибирь учун қуйидаги имкониятлар туғилади:
- Оғир климатик шартлар остида яшаётганлар учун турли льготалар ва қўшимча иш ҳақлари берилади;
- Табиий бойликлардан олинаётган даромадни маҳаллий ва федерал бюджетга тақсимлашда адолат тикланади;
- Марказдан нисбатан мустақил бўлган маҳаллий ҳокимият тузилади ва Москвадан туриб, маҳаллий реалликларни яхши билмасдан қабул қилинаётган аҳмоқона қарорларга чек қўйилади.
Россия прокуратураси бу марш ҳақидаги хабарларни ҳамма сайтлардан олиб ташлатди ва марш ташкилотчиларига қарши кампания бошлатди. Уларни ватан хоини деб аташга бошладилар.
Бу эълон қилинган марш 17 август куни бўладими ёки бўлмайдими, фарқи йўқ, дейди мухбиримиз. Муҳим бўлгани, русларнинг ўзи айтадигандек, муз еридан қўзғолди, энди уни ҳеч ким тўхтатолмайди. Секинлаштириш мумкин, аммо тўхтатолмайди.
Россияда парчаланиш жараёнлари “Ҳаракат” ўйлагандан ҳам тезроқ бошланишини, Татаристон ва Бошқирдистонда эмас, Сибирда бошланишини кутмаган эдик.