01 August 2014
19:32 -
Япон вазири Ўзбекистонга келмоқда

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тосимицу Мотэги бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси шу йилнинг 4-10 август кунлари Украина, Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақдаги хабар ўрисларнинг «РИА Новости» ахборот агентлигига асослангани қизиқ. Украинада Тосимицу Мотэгининг мамлакат президенти Пётр Порошенко, Тошкент ва Бишкекда Ислом Карим ва Алмаз Атамбаевлар билан учрашиши режалаштирилган.
Ўзбекистондаги учрашувларда япон-ўзбек муносабатларига доир масалалар, иқтисодий ҳамқорлик истиқболлари муҳокама нишонига чиқади, дейдилади ўзимизнинг хабарларда.