21 July 2014
02:00 -
Филистин-Исроил уруши: Ҳисоб – 425:13, кеча яна 97 филистинли ўлдирилди

Кеча яна 97 филистинли ўлдирилган ва ўлган арабларнинг умумий сони 425 га чиққан. Исроиллилар ўз тарафларидан ҳаммаси бўлиб 13 киши ўлдирилганини айтмоқдалар.
Бутун дуёнинг чақириқларига қарамасдан қонли уруш давом этмоқда. Охирги хабарларга кўра, АҚШ президенти Барак Обама урушни тўхтатишга ёрдам бериш мақсадида Мисрга Давлат Котиби Жон Керрини юборди. У Исроил ва ХАМАС раҳбарлари билан шу ердан туриб ёки яна ҳам яқинроққа бориб мулоқотда бўлишга, тинчлик ўрнатиш учун керакли ишларни қилишга ҳаракат қилади.