21 July 2014
01:21 -
Ислом Карим режими ҳожатхоналардан кейин Тиббий тез ёрдам Марказини танқид қилишга қарор қилибди

Ҳа, даврвоқе, янглиш айтдик. Бундан 1 йилча аввал Ўзбекистонда жамот ҳожатхоналари ифлос эканлиги ҳақида хабар тарқатилиб, ҳатто Самарқанддаги қандайдир ҳожатхонанинг расми ҳам берилган эди. Табиий, бунга режимбошининг ўзи рухсат берган. Мана энди яна бир мавзуда танқидий хабар тарқатиша рухсат берилибди.
16 июль куни Миллий телеканал орыали кўрсатилган ярим соатлик эшиттиришда Тиббий тез ёрдам Республика Марказининг иши, Марказнинг Самарқанд филиали фаолияти мисолида кўрсатилганидек, халқ тилида айтсак, дабдала аҳволда экан. Кўрсатувнинг номи “Беморга хиёнат” дейилганиданоқ ҳаам нарса аён. Бу кўрсатув эфирга чиқарилгани ҳақида 19 июль куни, яъни 3 кундан кейин, ҳозир фақат рус тилида фаолият олиб бораётган gazeta.ru сайти хабар берибди.
Хабарда айтилишича, доктор олдига киришни кутаётганларга ўтирадиган жой ҳам йўқлиги, беморалар кўчада майса устида ўтиришганидан тортиб, тиббий ёрдам текин бўлишига қарамасдан, беморлардан пора кўринишида пул олиниши, дорилар ва техник жиҳозлар етишмаслигигача бўлган камчиликлар айтилади. Энг қизиғи, Тиббий тез ёрдам Марказит Самарқанд филиалининг раҳбари Юсуф Аҳмедов ишдан олиб бўлинган.
Кўриниб туридики, бу эшиттириш Ўзбекистонда ошкоралик борлиги, бизда камчиликларни танқид қилиш мумкинлигини кўрсатиш мақсадида тайёрланган. Шу соҳада камчиликлар тузатилиши шубҳасиз. Совет замонида ҳам шундай бўларди. Вақти-вақти билан кимнидир ёки қайсибир ишхонанинг ишини дабдала қиладиган даражада танқид қилишга рухсат бериларди, дарқол керакли тузатишлар қилинарди.
Аммо, қолган жайлардаги ҳамма биладиган камчиликлар танқид қилинмасди ва у ерларда ҳеч нарса ўзгармасди. Ўзгариш қилинган жойлар ҳам теза эски йўлиги тушиб оларди.
Ҳамма камчиликларни гапиришга рухсат берилмаса, яъни ошкоралик бўлмаса, демократия бўлмаса, Ўзбекистонни ҳозирги давбала аҳволдан чиқариб бўлмайди. Қолаверса, ҳамма нарсани режимбоши Ислом Карим ва унинг раҳбарлигида Ўзбекистон давлатини йўқ қилаётган тожиклар режимини танқид қилишдан бошлаши керак. Яъни, давлат ва миллатнинг фундаментал масалаларидаги камчиликларни тузатишдан бошлаш керак. Шундай қилинса, Тиббий тез ёрдам Марказидаги каби камчиликлар ўз-ўзидан тузатилади.
Табиий, жузъий камчиликлар, минг афсуски, ҳар қандай жамиятда бор ва бўлаверади. Ошкоралик тақиқланмаган жамиятларда бундай жуъзий камчиликлар ҳам ўз вақтида танқид қилинади ва улар “хиёнат” даражасига чиқмасданоқ тузатилади.