16 July 2014
20:17 - Ўзбекистонда коммунистик иқтисод давом этмоқда: Ғаллакорларимиз коммунистча давлат режасини бажарибди, Ислом Карим табриклабди

Бугун Президент Ислом Карим 8 миллон тонна хирмон уюб, давлатга ғалла сотиш режасини бажарган деҳқонларимизга табрик йўллади. Табрикда бободеҳқонларимизнинг зафари олқишланиб, мустақиллик шарофати билан дон мустақиллигига эришганимиз, 23 йил аввал аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган 5 миллион тонна ғаллани четдан, катта-катта маблағлар эвазига, кимларгадир муҳтож бўлиб, ялиниб-ёлвориб олиб келишга мажбур бўлганимиз эсланади. Президентнинг таъкидича, ўшанда умумий ҳажми 940 минг тоннани ташкил этган хирмонимиз энди 8 миллион тоннага юксалиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 17 центнердан 55 центнерга етибди.


Коммунистик режимлардагина давлатга ғалла сотиш режаси борлигини, Ислом Каримнинг табрикномасидаги рақамларнинг қанчаси чин, қанчаси ёлғонлигини, ғаллакорларимиз зафар қутган қутлуғ кунда баҳс этмаймиз, дейди мухбиримиз. Аммо табрикдаги айрим рақамлар қизиқ: деҳқонларимиз 8 миллон тонна ҳосил кўтариш учун ғаллазорларга 12,7 миллион тонна ўғит берибди. Ҳозирги кунда биржада оддий селитранинг 50 килограммлик қопи 35,5 минг сўм, аммофостнинг шунча миқдори 25,1 минг сўм эканини инобатга олсак, буромад даромаддан ошиб кетмаяптими?

Бундан ташқари, йил бўйи қилинган меҳнат, агротехника тадбирлари сингари машаққатларни айтмайсизми. Чуқуррроқ таҳлил қилинса, иқтисодчи Ислом Каримнинг ислоҳотларидан деҳқоннинг косасидан аввал сочи оқаради-ёв!

Қолаверса, коммунистик иқтисод ҳар қандай давлатнинг бошини ейди. Ўзбекистонникини ҳам еб бўлди. Ислом Карим режимидан тезроқ қутилиш керак.