14 July 2014
21:41 -
Фуҳушанинг ҳамтовоқлари қамалди, энди навбат унинг ўзига келмоқда
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Президент Ислом Каримнинг Фуҳуша аталмиш қизининг икки ҳамтовоғи - унинг фуқаровий эри дейиладиган Рустам Мадумаровни 10 йил, ўнг қўли бўлмиш Гаяна Авакянни 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилгани ҳақида Тошкентда тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Рустам Мадумаров Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигининг одам ўғирлаш, талон-тарожлик, ноқонуний даромадларни легаллаштириш ҳамда пул ювиш жиноятларида, Гаяна Авакян эса одам ўғирлашдан ташқари Мадумаров билан бир хил жиноятларда айбланганмиш.
Эслатиб ўтамиз, Рустам Мадумаров ва Гаянэ Авакянлар Фуҳушага яқин бўлган яна 10 киши билан биргаликда шу йилнинг фераль ойида Гулнора Каримованинг уйидан олиб кетилганди.
Ўз-ўзидан маълумки, Фуҳушанинг ҳамтовоқ югурдаклари шундай жазо олибдими, демак, унинг ўзи камида 15-20 йилга кесилиши керак.