14 July 2014
21:30 - Автоуловлар ёнғинига ҳаво ҳарорати сабабми?
Бир жиҳатдан шундай, дейишмоқда кунда кунора ёнаётган автобуслар ҳайдовчилари. Ўтган куни Самарнқадда йўловчи автобус ҳаракатланаётган пайтда ёниб кетди, бахтли тасодиф туфайли фуқарлар жабр кўрмади. “Автобус ўзимизда ишлаб чиқарилган экан-да” деди маъноли тарзда мухбиримиз билан сўзлашган воқеа шоҳидларидан бири. Унинг двигателида учқун чиқиб, ёнғин бошқа жойларга ҳам туташган.

Бугун эса Тузелда Жомий кўчасига қатновчи автобусда ёнғин чиққан. Тошкентнинг ҳаммага маълум бўлган Чкалов кесишмасида (ўтмишда самолёт макети бўлган жой) ёниб кетган Mercedes автобусидан ҳам йўловчилар қочиб қолишга улгурибди. “Самарқанддаги ўзимизникилиги учун ёнганмиш. Бу немисларники, бунга нима бўлди? Аслида ҳаво ҳароратининг ўта юқорилиги ёнғинларга сабабдир” дейди автобус ҳайдовчиси. Шундоғам ўтган йилнинг ёзидан бери пойтахтда 6 та автобус ёниб кетди.