14 July 2014
20:21 - Ўзбек жамияти: қиз ўз онасини уриб ўлдирди

Ички ишлар вазирлигининг “На посту” газетаси Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида истиқомат қилиб келган Шоҳида исмли аёлнинг мурдаси топилгани, суд-тиббиёт экпертизасига кўра, мурда бошига қаттиқ ўтмас жисм билан уриб ўлдирилганини аниқлагани хусусида хабар қилди. Суриштириш ишлари чоғида марҳуманинг қизи Иноят ўз онаси жонига қасд қилгани, она-бола ўртасида анчадан бери можаро борлиги айниқланган. Маълум бўлишича, саёқ қиз ўз онасини бошига уриб, чалажон ҳолда Самарқанд шаҳри атрофига ташлаб кетган ва она ўлган.