14 July 2014
19:10 -
Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари Бишкекка йиғилади, Ўзбекистон вазири қирғиз фашизми масаласини кўтарадими?
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2014 йил 16 июлида Бишкек шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти қатнашчи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг V йиғилишида иштирок этади, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. Маълум бўлишича, ташриф давомида Козоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари билан учрашув ва Ўзбекистон ҳамда Япония ўртасида турли соҳалар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ва минтақавий муамолар тўғрисида фикр алмашиш режалаштирилган.
Абдулазиз Комилов Қирғизистон жанубида ўзбеклар қирғин қилингани ҳақидаги Мустақил Халқаро Комиссия хулосаларига асосланиб, бу масалани Бишкекдаги мажлисда кўтармаса, уни ҳам Ўзбекнинг хоини деб эълон қилиш керак. У вақти келиб, миллат олдида олдида жавоб бериш кераклигини унутмасин.