27 June 2014
15:40 -
Украина, Гуржистон ва Молдова Брюсселда Европа Иттифоқи билан ассоциатив аъзолик шартномаси имзоладилар, Ўзбекистон қаерда?

Украинанинг Россия билан конфликти учига чиққан март ойида, ЕИ Украинани маънавий қўллаб-қувватлаётганини намойиш қилиш учун, бу мамлакат билан ассоциациянинг сиёсий қисмини имзолаб бўлган эди. Шу сабабли, Украина бугун бу шартноманинг иқтисодий қисминигина имзолади.
Шартномаларни ЕИ томонидан Еврокомиссия раиси (ЕИнинг Бош вазири каби лавозим) Жозе Мануэл Баррозу ва Еврокенгаш раиси Херман ван Ромпей, Украина томонидан Президент Петр Порошенко, Гуржистон ва Модова томонида бу икки мамлакатнинг бош вазирлари Ираклий Гарибашвили ва Юрий Лянкэ имзоладилар.
Бу уч мамлакат Россиянинг бутун қаршиликларига қарамасдан Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлидан кетмоқда. Келажакда Озорбайжон ҳам шу йўлдан кетади. Арманистон ҳам шундай қилишга мажбур бўлади.
Ҳеч шубҳасиз, Лубянканинг одами бўлган Ислом Карим раҳбарлигидаги режим йиқилгач, Ўзбекистон ҳам Европага яқинлашиш йўлини танлайди.
Россия бу мамлакатларни қўрқитиб қўйиш учун Украинани жазоламоқчи, Қримни босиб олгани каби, Луганск ва Донецк вилоятларини ҳам феълан ўзига қўшиб олмоқчи.
Демак, Украина жанубида бошланган уруш яқин-орада битмайди. Бу жараёнлар натижасида Россия Федерацияси парчаланади. Бу парчаланиш Марказий Осиёда харитасини ўзгартириши муқаррардир. Ўзбеклар тезроқ кўзини очиб ва Ислом Карим режимини ағдариб, кучли Ўзбекистон давлати яратишга улгурмаса, Ўзбекистон ҳам парчаланади. Демак, Ўзбекистонни ЕИ-Россия жанжалидан кейин, бу жанжалда ким ғалаба билан чиқишига қарамасдан, оғир кунлар ва ҳатто парчаланиш кутмоқда.
Расмда - Петр Порошенко Еврокомиссия ва Еврокенгаш раислари билан шартнома имзолаш маросимида.