27 June 2014
18:44 -
Ислом Карим тиз чўкди, тўғри қилди: МТС Ўзбекистонга қайтади, аммо Coscom ҳайдаладими?

Ҳукумат қарорига биноан, Ўзбекистон Давлат Алоқа Комитети русларнинг МТСи билан биргаликда қўшма корхона тузади. МТСнинг хўжайини, "Система" корпорациясининг эгаси, миллиардер Владимир Евтушенков қўшма корхона Россия тарафининг назорати остида бўлишини айтибди.
Маълумки, дейди мухбиримиз, 2012 йилгача МТСнинг Ўзбекистондаги ширкати “Ўздунробита” уяли телефон соҳасида асосий куч эди. Айнан ўша пайта Ўзбекистонда уяли телефонлар системасининг ишлаш сифати юксак бўлгани ҳам сир эмас. Кейин Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи шведлардан 300 миллиондан кўпроқ пора олиб, “Ўздунробита”ни йўқ қилдирди ва унинг бизнесини Швеция давлатининг TeliaSonera шрикатига олиб берди.
Пора олиш иши очилиб қолгандан кейин бошланган жараёнлар доирасида Ислом Карим Фуҳуша қизини уй қамоғига ташлагача етиб борди. Мана энди ўша жараён битаётганга ўхшайди. МТС Ўзбекистонга қайтмоқда. Умид қиламизки, Ўзбекистонда уяли телефонлар системасининг ишлаш сифати қайтадан юксалади.
Аммо, жараёнларга охирги нуқтани қўйиш лозим. Яъни, пора эвазига Ўзбекистонга келган TeliaSonera ширкатининг мамлакатимздаги бўлими Coscom ҳайдалиши керак. Чунки, Ўзбекистон қонунларига кўра, пора берувчи билан пора олувчи тенг жавобгардир.