
Брифинг ўтказилган жой ҳеч бир хабарда тилга олинмайди. Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда бринфингдан расм ҳам берилмаган. Аммо, қозоқларнинг Казиформ агентлиги тарқатган хабардаги расмда Қозоғистон элчиси ўртада ўтирганидан тахмин қилиш қийин эмаски, брифинг айнан шу мамлакатнинг элчихонасида бўлган.
Брифингда уччала мамлакатнинг элчилари айнан шу 3 мамлакат иштирокида тузилган, аммо 2015 йилнинг 1 январидан расман иш бошлайдиган Евросиё Иқтисодий Иттифоқи билан Эркин Савдо Зонаси доирасида ҳар томонлама алоқа қилиш Ўзбекистоннинг келажаги учун ҳам фойдали эканлигини гапиришибди. Кўринишидан, бу тадбирнинг мақсади – Ўзбекистонни Евросиё Иқтисодий Иттифоқи орбитасида ушлаб туриш бу уч мамлакатнинг нияти эканлигини намойиш қилиш бўлган.
Вазиятни яхши тушунмайдиган одамлар Ўзбекистоннинг Евросиёдаги интеграцион жараёнлардан узоқроқ туришга ҳаракат қилаётганини - Ислом Карим ҳеч кимга боғланиб қолишни истмаётгани, Ўзбекистоннинг тўла мутақиллигини сақлаб қолиш ниятида эканлиги билан тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Бу фикр мутлақо мантиқсиздир.
Биринчидан, асосан интеграцион жараёнлар ичида яшаётган дунёда мутлоқ мустақилликнинг ўзи йўқ. Ҳамма давлатлар, жумладан, буюк давлатлар ҳам, турли ташкилотларга аъзодирлар. Демак, ўша такилотларнинг қарорлари билан ҳисоблашишга мажбурлар.
Иккинчидан, дунёда яккамохов бўлиб қолиш - ҳар қандай мамлакатнинг бугуни ва келажаги учун энг катта хавфдир.
Ислом Каримнинг қоғозда эмас, амалда ишлайдиган ташкилотларга кирмасдан Ўзбекистоннинг келажагини хавф остига қўйишининг ягона сабаби қўйидагидир. Бугунги Ўзбекистон Ислом Карим раислик қиладиган катта бир колхоз каби нарса. Бу ерда ҳеч қандай жиддий қонунлар ишламайди. Ҳамма нарса Ислом Карим эрталаб қайси оёғи билан туришига, унинг кайфиятига боғлиқ. У Ўзбекистоннинг келажагини ўйламайди, ўйлашга қурби ҳам етмайди. У бугун билан яшайди, холос.
Ҳар қандай ташкилотга кириш эса, ўша ташкилот доирасида қабул қилинган қонун-қоидалар доирасида яшаш, ўз қонун-қоидаларини ўша ташкилотнинг қонун-қоидаларига мослаш демакдир. Колхоздан фарқи бўлмаган Ўзбекистонда эса, қандайдир қонун-қоидалар тўғрисида гапириш ҳам кулгилидир.
Ислом Каримнинг ягона мақсади – колхоз раиси курсисида ўтириб нарига дунёга етиб олиш. Ўзбекистон ва ўзбекларнинг келажаги уни қизиқтирмайди ҳам.
Дунёда диктаторлар кўп бўлган. Ҳамма диктаторлар, қанчалик қонхўр бўлмасинлар, узоқни бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаса мамлакатнинг эртанги кунини ўйлашган. Ислом Каримда бу хусусият ҳам йўқ.
Аммо, асосий айб ўзбек халқининг ўзида, миллат сифатини йўқотиб, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши йўқ эканлигида. Тўғрироғи, ўзбек зиёлилари шундай аҳволдалигида. Ислом Карим ўзбекларнинг, ўзбек зиёлиларининг шу сифатидан усталик билан фойдаланиб келмоқда, холос.