
Ҳа, айнан шундай, қаёққа қараманг, қозоқлардан 8-9 баравар орқадамиз.
Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе Ўзбекистондан кейин Қозоғистонга боргани ҳақидаги хабаримизда, Нурсултон Назарбойнинг сўзларига асосланиб, Жанубий Корея ва Қозоғистон биргаликда 22 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишаётганини айтгандик. Корея Президентининг Ўзбекистон ташрифи бўйича якунловчи расмий хабарларда билдирилишича, Жанубий Корея ва Ўзбекистон биргаликда 5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишмоқда экан. Яъни, бу соҳада ҳам қозоқлардан 4,4 марта орқадамиз, бизда аҳоли Қозоғистондан икки баравар кўплигидан келиб чиқсак, 8,8 баравар орқадамиз.
Мақтанишимизга арзийдиган, аммо Ўзбекистонда мутлақо тилга олинмаган хабарлар ҳам бор. Русларнинг “Новости” расмий давлат ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳукумати ичидаги ўз манбаларига асосланиб билдиришича, Ўзбекистон Жанубий Кореяга ҳар йили 300 тоннадан табиий уран сотаётган эди, энди 500 тоннадан сотадиган бўлибди. Бу ҳақда биздаги ураннинг ягона хўжайини "Навоий тоғли-металлургия комбинати” Жанубий Кореянинг Korea Hydro & Nuclear Power (KHNP) компанияси билан келишув имзолаган.
Русларнинг хабарида айтилмаган баъзи маълумотларни мухбирларимиз топишди. Табиий ураннинг бир килоси ҳозир жаҳон бозорида $80 доллар атрофида. Демак, 500 тонна табиий уранимиз учун Жанубий Кореядан йилига $40 миллион оламиз.
“Ура!!” деб ҳайқиришдан олдин ўйлаб қолдик. Президент Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Швеция давлатининг TeliaSonera ширкатидан $350 млн пора олганини ҳозир ҳамма билади. Шундай экан, бу фоҳишани уй қамоғидан чиқариб, пора олиш бизнесига киритсак, биринчидан, табиий уранимиз ёнга қолади, иккинчидан, кореяликлардан 10 йилда олинадиган пулни Фуҳуша битта ҳамла билан олиб келади.