13 June 2014
19:33 -
Мустақил Ўзбекистонда Мирзачўл ва бошқа чўллар аслига қайтадими?

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига кўра, канал ва ариқларга 20 июнда сув берилади. Экологик фожеа сифатида қаралаётган мазкур масала маъмуриятни ташвишга солаётгани йўқ. Оддий одамларни ҳам. Аксинча, одамлар ҳажвия қилиб, совет замонида табиатга қарши чўл бўстонга айлантирилгани, мустақиллик натижасида Мирзачўл аслига қайтаётганини гапиришмоқда.
Шунингдек, Зарафшон сув хўжалиги бошқармасидан сув ичадиган Самарқанд ва Навоий вилоятларининг айрим туманларида, Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Миришкор каналларидан сув ичадиган туманларда ҳам аҳвол шу.