Давлатимизнинг расмий хабар агентлиги ЎзА бу хусусда тарқатган ўта қисқа хабаридан тушуниш мумкинки, Тошкентда икки давлат раҳбари кўпқиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилишади.
Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарлари томонидан Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш ҳақидаги қўшма декларация қабул қилиниши, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўладиган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган эмиш.
Хабар бунчалик қисқа ва умумий шаклда ёзилганидан тушунса бўладики, ёки ЎзАнинг мухбирлари дангасалик қилиб, хабарни тафсилотли қилишмаган, ёки Жаниубий Кореянинг Президенти, жуда кўп мамлакат раҳбарлари каби, асосан Самарқандни кўриш учун Ўзбекистонга келмоқда, ёки Ўзбекистонда кореяликларнинг Марказий Осиёдаги энг катта диаспораси яшашини ҳисобга олсак, Пак Кин Хэ хоним ўз миллатдошларини зиёрат қилиш учун бизга келмоқда.
Бунинг устига, Ўзбекистон иқтисодининг қуввати Қозоғистон ва Туркманистонда 8 ва 6 марта кам. Демак, Корея Президенти ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича муҳим ҳужжатларни Қозоғистон ва Туркманистонда имзолайди.