11 June 2014
22:27 -
Тошкентда шаҳарнинг энг узун кўприги қурилади
Пойтахтнинг Абдулла Қодирий кўчасида узунлиги 681 метр бўлган энг узун кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан Абдулла Қодирий кўчасининг қарама-қарши йўналишлари ўртасидаги Аллея парки, жумладан, бу ердаги бир неча юзлаб қадимий чинорлар қирқишга бошланди. Мухбиримизга кўра, кўприкни қуришдан мақсад энг кичик учинчи халқа йўлнинг Олий суддан Ганга даҳасигача бўлган қисмини бирлаштиришдир.
Кўприк қурилиши ишлари Тошкент шаҳар қурилиш ташкилотлари, Ангрен кўприксозлик ширкати ва ободонлаштириш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқлар, ҳатто ҳукумат кўз қарашидаги мустақил сайтларда ҳам ҳукуматнинг дарахтлрни кесиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари танқид остига олинмоқда.