04 June 2014
23:23 - Малайзияда юртдошимиз қатл этилиши мумкин, Ўзбекистон элчихонаси мум тишлаган
Малайзиянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари 50 яшар юртдошимизнинг Куала-Лумпур аэропортида наркоташмачиликда айбланиб, ҳисбга олингани, унинг айби тасдиқланса, қатл этилишига оид хабар тарқатди. Маълум бўлишича, Тошкентдан учиб келган ўзбекистонликнинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида тўққизта кофе пакети ичида метамфетамин моддаси борлиги аниқланган. Аммо шу ернинг ўзида ҳибсга олинган юртдошимиз бу айбловни рад қилмоқда.

Малайзия қонунчилигида ноқонуний наркотик траффиги учун ўлим жазоси кўзда тутилган. Нодемократик Малайзияда кўп ҳолларда гумондорларнинг айби исботланмаса-да, улар жазога тортилишади. Шундай вазиятларда фуқаро ўз мамлакатининг кўмагига таянади, аммо Ўзбекистон элчихонасидан ҳанузгача садо йўқ.

Метамфетамин ҳар томонлама соғлиққа зарар. Масалан, бу наркотикдан узоқ вақт фойдаланиб келаётганларнинг тиши расмда кўрсатилгандек бўлади.