04 June 2014
22:41 - Ўзбекистонликлар бир ойгача импорт автомобиллар харид қила олишмайди
Тўғрироғи, Ўзбекистонга импорт қилинган автомобилларни расмийлаштириш бир ой муддатга тўхтатилди. Хорижда ишлаб чиқарилган машиналарнинг нафақат олди-сотдиси, балки ишонч қоғозлари ҳам нотариал тартибда расмийлаштирмаяпти. Мамлакат Адлия вазирлиги бу қарорини импорт машиналар учун давлат божини йиғиш тартибига ўзгартишлар киритилаётгани билан изоҳлади, аммо ўзгартиришларнинг нимадан иборат эканига ойдинлик киритмади.

“Ҳаракат” манбаларига кўра, хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг давлат божи ставкалари яна оширилади. Ўз автомобиль бозорини ҳимоя қилиш учун импорт қилинадиган автоуловларга нисбатан давлат божларини мисли кўрилмаган даражада белгилаган Ўзбекистон ҳукуматининг бу ҳаракати бюджет заҳирасини тўлдириш, чўкиб кетаётган иқтисодиётни ушлаб туришга қаратилган ҳаракатлардан биридир.

Аслида, Ўзбекистон иқтисодини бунақа майда-чуйда ишлар билан қутқариб бўлмайди. Авваломбор, тўғри диагноз қўйилиши ва инқилобий ислоҳотлар бошланиши керак. Аммо, Ўзбекистоннинг бошига СССР КГБси тарафидан ўтқазиб кетилган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг бундай нарсаларга ақли етмайди. Демак, бу режимдан қутилиш керак.