04 June 2014
19:23 - ЕИнинг янги махсус вакили Тошкентга келди
Бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё масалалари бўйича янги тайинланган вакили Янош Херман Тошкентга келди. Тарқатилган расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказган Херман ЕИ-Ўзбекистон муносабатларига оид сиёсиё, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилган. Хабарларда ЕИ мулозимининг Ўзбекистон ҳукумати билан қўшма лойиҳаларга кўпроқ эътибор қаратгани айтилади.

Янош Херманнинг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақида маълумотлар йўқ. Шунингдек, унинг Президент Ислом Карим қабулида бўлишига оид ахборот ҳам мавжуд эмас.