04 June 2014
08:33 -
Туркияга Турк Дунёсидан яна иккита меҳмон келди, Турк Кенгаши саммитигами? Ўзбекистон қаерда?

Аммо, кеча қозоқларнинг расмий хабарларида Нурсултон Назарбой Турк тилли давлатлар ҳамдўстлиги Кенгашининг саммитида қатнашиш учун Туркиянинг Бодрум шаҳрига келгани билдирилганди. Қирғизистон ҳам Турк Кенгашининг аъзоси, демак, Атамбаев ҳам шу саммитда иштирок этиш учун келган бўлиши мумкин.
Туркманистон Ўзбекистон каби Турк Кенгашининг аъзоси эмас. Балки, Қурбонгули Бердимуҳаммедов ҳам саммитда иштирок этиш ва ҳатто Туркманистонни Турк Кенгашига аъзо қилдириш учун Туркияга келгандир?
Балки, шундайдир. Аммо, Туркия ахборот воситалари Нурсултон Назарбойнинг бу мамлакатга келгани ва Бодрумда Турк Кенгашининг саммити бўлиши ҳақида оғиз очмаётганлари жуда қизиқ. Қизиқ эмас, ачинарли нарса шундан иборатки, Ўзбекистон нафақат хабарларда, Турк Дунёсида ҳам йўқ.
Расмда - Қурбонгули Бердимуҳаммедов ва Абдуллоҳ Гул.