03 June 2014
20:43 -
Ҳукумат мажбурий меҳнатни таъқиқлашга оид қарор чиқарди, вилоятларда талабалар пахта чопиғига ҳайдалди
Хабарларга кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2014-2016 йилларда меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир имзоланган халқаро конвенцияларни бажариш чора-тадбирлари борасида қарор қабул қилди. Мазкур қарор БМТнинг Халқаро Меҳнат Ташкилоти комиссарлари ўтган йили Ўзбекистонга келиб кетганига жавобан қабул қилингани айтилмоқда.
Расмий изоҳга кўра, қарор, хусусан мажбурий меҳнат турларига йўл қўймаслик ҳамда болалар меҳнатининг энг ёмон кўринишлари олдини олишга доир қонунчиликни такомиллаштириш ва қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.
Ҳукуматнинг мазкур қарори эълон қилинганайни паллада Қарши Давлат университети талабалари пахта далаларига ғўза чопиғига ҳайдалди. Шунингдек, вилоятнинг Косон, Талимаржон касб-ҳунар коллежи талабалари ҳам пахта чопиғи ва янагасига жалб қилинган. Бу ҳол Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам давом этмоқда.