01 June 2014
16:40 - Даҳшат: Ҳиндистонда опа-сингил қизларни аввал зўрлаб, кейин осдилар
Бу мамлакатнинг шимолидаги Непал билан чегарадош Уттар Прадеш вилояти/штати хотинларга жинсий зўравонлик қилиш ҳоллари кўплиги билан аввалдан ажралиб турарди. Ҳозир бу ерда яна бир даҳшатли воқеа юз берди.

Чоршанба куни эрталаб Бедаун туманининг Катра Шаҳодатганч қишлоғида ғойиб бўлган 14 ва 15 ёшли опа-сингил қизларни унча узоқ бўлмаган жойда дарахтга осилган ҳолда топишибди. Докторлар улар зўрлангандан кейин бўғиб ўлдирилгани ва кейин осилганини ҳам аниқлашибди.

Полиция тезда иш бошлаб, бу икки қизни зўралаган бир гуруҳ одамни ҳам топган, улардан иккитаси ҳамма нарсани тан олган. Маҳаллий қонунларга кўра, уларга ўзим жазоси берилиши аниқ.

Шу иш бўйича, хизмат вазифасига эътиборсизлик айби билан 2 полиция хизматчиси ушлангани, яна иккитаси ишдан ҳайдалгани ҳам хабар қилинди.

Бу вилоятда бундай воқеалар катта норозиликларга олиб келиб, зўрловчилар ўлимга ҳукм қилинса ҳам, воқеаларнинг охири кўринмаслиги ҳаммани даҳшатга туширмоқда.