28 May 2014
01:24 - Буюбритания ОАВлари: Британияликлар ичида расизм ва исломофобия ортмоқда

Русларнинг “Новости” Агентлиги тарафидан The Guardian газетасига асосланиб тарқатилган хабарнинг срлавҳаси айнан шундай.

Сўнги йилларда толерантлик, яъни тоқатлилик пропаганда қилинишига қарамасдан, ўзини расист/ирқчи ва исломофоб, яъни исломга қарши одам деб ҳисобловчиларнинг сони бу асрнинг бошига нисбатан ошди, деб ҳисоб қилишибди британиялик аналитиклар.

Консерватив ва ҳатто антимуҳожирликги билан танилган, айни замонда, Европа Иттифоқидан чиқишни талаб қилаётган Мустақил Бирлашган Қироллик Партиясининг халқ ичидаги обрўси ортиб бораётгани - шундай хулосаларга асос бўлаётган факторлардан бири эмиш.

Исломофобия 2001 йилда, яъни Нью-Йоркдаги террористик ҳужумлардан кейин Афғонистонда террорга қарши уруш бошлангач, кескин ортибди. 2011 йили Лондонда Олимпиада ўйинлари ўтказилган пайтда исломофобия даражаси бироз тушган бўлса ҳам, ҳозир яна ортиб бормоқда экан. Айни замонда, умуман чет элликларга, терисининг ранги бошқача бўлганларга ва Жанубий Европадан келаётган муҳожирларга салбий муносабат ҳам кучайган.

Энг қизиғи, расист/ирқчи атамасига муносабат ҳам кескин ўзгарибди. Энди унга салбий маънода қаралмайди. Иккинчи Жаҳон Урушидан олдин расист деганда Гитлерга ўхшатиш назарда тутилган бўлса, ҳозир бу сўзни “Ўз халқимни севаман ва бошқалардан узоқроқ туришни истайман” деган маънода тушунмоқдалар.

Бундан ҳам қизиғи, Буюкбританиянинг энг толерант/тоқатли шаҳари Лондон экан. Ваҳолангки, айнан шу ерда чет элликлар ва бошқа ирққа мансублар сони энг кўп. Бу хусусда журналист ва Лондон иқтисодий мактабининг академики Тони Траверс шундай дебди: “Ирқчи ёки бу ердан кетиши, ёки бу ерга кўникиши керак.”