26 May 2014
19:06 -
АҚШ элчиси нега Ташқи ишлар вазирлигига келди? У ўз вазифасини яхши бажармоқдами?

Афтидан, бошқа элчилар вазирликка шунчаки серқатнов бўлиб қолгани каби АҚШ элчиси ҳам вазирлик мулозимларининг ваъзларини, мамлакатдаги фаровонликка оид эртакларини эшитиб қайтаётгандир.
Бироқ, Жорж Кролга қанчалик оғир вазифа тушганини ҳам тушуниш керак. У Ўзбекистон жаҳоннинг энг ёмон 10 та диктаторлигидан бири эканлигини жуда яхши билади. Бошқа тарафдан, дунёнинг бош демократик давлати бўлган АҚШ Афғонистондаги уруш туфайли, баъзи масалаларда бу диктаторликнинг ёрдамига тўла боғлиқ бўлмаса ҳам, уларга маълум маънода муҳтож.
Бунинг устига Марказий Осиёда Россиянинг роли яна ортиб бормоқда. Украинадаги воқеалардан кейин яна ҳам ортиш эҳтимоллиги катта. Айнан Россиянинг талаби билан Ўзбекистон америкаликларни Сурхандарёдаги Хонобод авиабазасидан, Қирғизистон эса Бишкек яқинидаги Манас авиабазасидан ҳайдаб чиқарди. Собиқ Совет мамлакатларида фуқаролик жамияти яратиш тарафдорларига моддий ёрдам бериш вазифаси бўлган АҚШнинг ноҳкумат ташкилотлари эса, коррупция ботқоғига ботган, ёрдамларининг самараси йўқ ҳисоб.
АҚШ ҳукуматининг ўзи ҳам бу мураккаб вазиятда тўғри йўл танлаганини гапириб бўлмайди. Яъни, ҳамма нарса элчига боғлиқ эмас.