22 May 2014
22:35 - МТС Ўзбекистонга яна қайтадими? Ислом Карим фуҳушасидан воз кечадами?

Ўрисларнинг “РИА Новости" ахборот агентлиги МТС мобиль алоқа операторининг Ўзбекистонга қайтиши деярли ҳал бўлгани ҳақида хабар қилди. “Россиянинг МТС мобил алоқа оператори Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакатдаги фаолиятини қайта йўлга қўйиш борасида деярли келишиб олди” дейилади агентлик хабарида. Бу ҳақда МТС ширкатини назорат қилувчи «Система» компанияси раҳбари ва эгаси Владимир Евтушенковнинг ўзи Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форумда гапирибди.

Хабарда унинг Санкт-Петербургдаги форумда айтган қуйидаги сўзлари келтирилади: “Биз барча шартларни келишиб олдик, фақат битта шарт қолди - у биз учун етарли даражада сезиларли. Агар шуни ҳам келиша олсак - шу йили Ўзбекистонга қайтамиз. Бу давлат иштирокидаги компания бўлади, биз эса уни назорат қиламиз”. Унинг айтишича, ҳал қилиниши кутилаётган сўнгги масала частоталардир.

Ўзбекистон томони эса ҳар доимгидек бу масалада ҳам мум тишлаган.

Бундай бўлишини кутиш керак эди, дейди мухбиримиз. Чунки, МТСни Ўзбекистондан сиқиб чиқарган шахс - Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи эканлиги ҳаммага маълум. МТСнинг эгаси эса, Владимир Путиннинг яқин одамларидан бири. Тахмин қилиш қийин эмаски, Ислом Карим хўжайини Путиннинг босими остида қизидан воз кечишга ҳам тайёрлигини кўрсатмоқда. Ҳозирча, у қизини ўй қамоғига ташлаш билан чекланди. Воқеалар яна ҳам чуқурроқ ривожланиши мумкин. Путин “етар” демагунча.