22 May 2014
21:48 - Қирғиз депутатлари Ўзбекистонга сув бермаслик фикрини илгари сурмоқда, бу ёғи нима бўлади?
Қирғизистон парламентининг ёнилғи-энергетика комплекси ва табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича қўмитаси 21 май куни Қирғизистон ҳукуматига Ўзбекистонга сув беришни тўхтатишни тавсия қилгани ҳақида хабар қилди. Қўмита раиси Кўжўбек Риспаевнинг билдиришича, деярли қирқ кундан бери Ўшга Ўзбекистон газ беришни қайта тиклаш уринишлари самарасиз якунланаётгани депуталларни шунай жиззакилик қилишга мажбур қилган эмиш.

“Ҳукуматга тавсияни бердик. Ҳозир бу борада тегишли структуралар иш олиб бораяпти. Ҳозир қандай қарор қабул қилсак тўғрироқ бўлади, деган масала кўндаланг турибди. Чунки Ўзбекистонни сув билан таъминлаш борасида давлатлараро шартномалар бор. “Қирғизистон бу шартномадан бир томонлама равишда чиқиши керакми ёки йўқми?” деган савол устида ишлаяпмиз, дебди Кўжўбек Риспаев.

Хўш, қирғизлар бизга сув бермай қўйса, Ўзбекистон ҳукумати нима қилади? Қирғизлар ўзбекларни тириклайин ёқиб, 300 нафар миллатдошимизни ўлдиришганда жим турган куч – Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигидаги ҳукмдорлик қилаётган тожиклар режимидир. Бу режим давлатимиз манфаатларини ҳимоя қилишини ўйлаш ножиддийлик бўларди. Демак, ислом Карим “осмонимиз тинч бўлса бўлди, сувсиз ҳам яшайверамиз” дейди, подага айлантирилган ўзбеклар қарсак чалиб ўтираверади.