19 May 2014
22:45 -
Қамоқхоналардаги маҳкумлар яқинлари билан учраштирилмаяпти
Шу йилнинг 20 апрелидан бери Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳкумлар ўз яқинлари билан учраштирилмаяпти, маҳкумлар яқинларининг передачаларини ололмаяпти. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги колонияларда гўё “маҳкумлар билан учрашув хоналарини таъмирлаш” баҳонасидаги ислоҳот бунга тўсқинлик қилмоқда эмиш. Албатта, 60 дан ортиқ колонияларда бир вақтнинг ўзида “таъмирлаш”нинг бошланиши ортида Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг сирли буйруғи бор, дейди мухбиримиз.
Қаршидаги 64/51-сонли муассаса махсус бўлимининг исмини очиқлашни истамаган ходими вазирлик мамлакатдаги вазият ва Украина воқеалари туфайли маҳкумларнинг яқинлари билан мулоқот қилиши тўхтатилгани, шу баҳонада уларнинг передача ва бандероллари қабул қилинмаётганини айтди.