19 May 2014
21:39 -
Каттақўрғон ҳокими ишдан четлатилиш билан қутулмаса керак
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ишдан олиниб, Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан жавобгарликка тортилган туман ҳокими Пирмат Ўсаровнинг устидан икки марта иш қўзғатилгани, ҳоким ғойиб бўлгани ҳақида “Ҳаракат” агентлиги ўтган йили хабар қилган эди. Балки, хабарнинг ҳоким ғойиб бўлгани ҳақидаги иддаоси хато бўлгандир, аммо Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг ҳимоясида бўлганлиги иддао қилинадиган бу шахс энди МХХ томонидан ишдан четлатилибди ва унинг ўрнига муовини Шерали Йўлдошев ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани – аввалги хабаримизда жон борлигининг тасдиғидир.
Пирмат Ўсаровнинг 9 йиллик раҳбарлик фаолияти даврида унинг ўринбосарлари Нуриддин Шаропов икки марта совуққонлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган. Туман ҳокими ўринбосари Инобат Дониёрова пора билан қўлга олиниб, амнистия туфайли жазодан озод этилган. Туман ҳокими ўринбосари Неъмат Расулов эса мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлигида айбланиб, жазони ўтаб чиққан.
Шунингдек, ҳокимлик аппарати вакили Бердиёр Ибрагимов “Фуқароларнинг мурожаатлари борасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик”да айбдор, деб топилган, дейди туманнни яхши биладиган мутахассислардан бири.
Хуллас, энди навбат ҳокимнинг ўзига келганидан ҳайрон бўлмаслик керак.