17 May 2014
07:24 -
Солиқ қўмитасининг уч мулозими ишдан кетди, аммо уларнинг номи очиқланмаётгани шубҳали
Жума куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ҳайъатнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари иштирокидаги кенгайтирилган мажлиси ўтибди. “Муҳокамада марказий аппарат таркибий тузилмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган уч нафар раҳбар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 23 нафарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди” дейилади шу муносабат билан тарқатилган хабарда.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўтган мажлисда истеъфога кетказилган уч мулозимнинг номи очиқланмагани ажабланарли, дейди мухбиримиз.