
Кеча Президент Ислом Карим Самарқандда бошланган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, ўзининг президентлик лавозимидан ҳали-бери кетмаслигини эълон қилди. Франс-пресс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ислом Карим: “Мени ҳокимиятда узоқ ўтириб қолди деб танқид қилишади. Танқид қилишаверсин¸ мен барибир қоламан. Танқид қилишаверсин¸ мен барибир ишимни давом эттиришни хоҳлайман. Бунинг нимаси ëмон?” деган.
Тўғрисини айтса, Ислом Карим ростдан ҳам шундай дедими ёки демадими, ҳеч фарқи йўқ. Чунки, ҳеч бир диктатор ўз хоҳиши билан тахтидан воз кечмаган ва кечмайди. Дарвоқе, бу сўзлар “Бирлик” Партиясининг лидери Абдураҳим Пўлатга оид эканини кўпчилик билади. Лекин, у яна ҳақ бўлиб чиққанини тан оладиган мардлар борми ўзи?
Айни замонда, Абдураҳим Пўлатнинг бошқа фикрлари ҳам ҳақ эканлиги ўзбеклар тарафидан қанча тез тан олинса, ўзбекларнинг ўзига яхши бўлади.
Мана унинг “Ҳаракат” сайтидакўп марталаб эълон қилинган фикрлари:
Ал Хоразмий, Амир Темур ва Мирзо Улуғбек авлодларининг бошига на сиёсат на иқтисодни билмайдиган одам Лубянка тарафидан осонликча ўтқазилиши ва унинг шунча йилдан бери осонликча ҳукмронлик қилиб, ўзбекларни мардикорлар миллатига, Ўзбекнинг давлатини масхарабозлик саҳнасига, қирғиз фашистлари миллатдошларимизни қирғин қилганда ҳам қисиб ўтирадиган подага айлантиролишига – миллий ғурур ва миллий туйғуни унутган, ичида хира пашшадек кўпайиб кетган хоинлаарнинг ҳам фарқига бормайдиган ҳолга тушган, миллатпарвар курашчиларнинг қадрига етмайдиган, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсани ўйламай қўйган ўзбекларнинг ўзи айбдор. Биринчи вазифамиз – ўзбекларни қайтдан миллат қилиш бўлиши керак. Аслида, буни қилиб бўлмайди, аммо, “Бирлик” қилиб бўлмайдиган ишларни ҳам қилишга қодир.