14 May 2014
17:47 -
Ислом Карим Хитойга боради, бу ҳақда хабар Пекиндан келди

Маълумотларга кўра, саммит баҳонасида Ислом Карим Хитой Халқ Республикаси Си Цзиньпин билан ҳам учрашади. Учрашувда Ўзбек-Хитой муносабатларига оид масалаларни муҳокама қилади.
Айнан хабарнинг Хитойдан келиши ва шундоғам инидан кам чиқадиган Ислом Каримнинг бундай сафари маҳаллий матбуотда гапирилмаётгани ажабланарли, дейди мухбиримиз. “Ҳаракат” таъкидлаётганидек, мамлакатда хабарчилик масхарабозликка айландими ёки хабарчилар юртбошини саботаж қилмоқдами?!
Эслатиб ўтиш керакки, бу ташкилот Қозоғистон Президени Нурсултон Назарбойнинг 1992 йили БМТнинг Бош Ассамблеясидаги таклифи ва саъй-ҳаракатлари натижасида 2002 йилда тузилган. Нурсултон Назарбойнинг мақсади Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) каби бир нарса яратиш бўлган эди. Амалда айнан шундай бўлди дейиш мумкин. Янги ташкилот ҳудди ЕХҲТ каби тиши йўқ тизимдир.
Бу ташкилот 24 аъзога эга бўлиб, уларнинг ичида Туркманистондан бошқа ҳамма Марказий Осиё давлатлари, бир қисми Осиёда бўлган Россия ва расман Осиё қитъасига кирмайдиган Озорбайжон ва Миср бор. БМТ, ЕХҲТ ва Араб Давлатлари Лигаси кузатувчилар ҳисобланади.
Хитой Ташқи ишлари вазининг ўринбосари саммитга 40 давлатнинг президентлари келишини гапирганда, 24 аъзо ва 16 кузатувчи давлат раҳбарларини назарда тутган бўлса керак, дейди мухбиримиз.