13 May 2014
22:21 - “Лукойл” ширкати Ўзбекистонга 1 миллард доллар сармоя киритмоқчи
Шу йилнинг ўзида ўрисларнинг “Лукойл” нефть ширкати Ўзбекистондаги турли лойиҳалар учун бир миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирган. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди. Элчига кўра, айни пайтда ҳам ширкат мамлакатимиздаги умумий қиймати 4,8 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган иккита лойиҳада иштирок этмоқда.

Бухородаги Қандим газ кони ҳудуддаги геология текшириш ишларини ўтказиш ва Жанубий-Ғарбий Ҳисор, Устюрт минтақаси ҳудудларида олиб борилаётган изланишлар ана шу икки лойиҳани ўз ичига олади, дейди Тюрденев.