13 May 2014
19:47 -
Марказий Сайлов Комиссияси тилга кирди
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги тарқатган хабарда Ўзбекистон Репсубликаси Марказий Сайлов Комиссиясининг кеча Тошкентда мажлиси ўтгани ҳақида айтилади. Кўпдан бери номи ҳам эсланмайдиган комисссия Ўзбекистон Репсубликаси Олий Мажлиси, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларига умумхалқ сайловларининг ўтказилишинги расман эълон қилган. Конституциянинг 117-моддасига мувофиқ, сайловлар шу йил декабр ойи учинчи декадаси якшанбасида, яъни 21 декабрь куни ўтказилиши эълон қилинди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилган, аммо бу масалаларнинг нимадан иборат экани маълум эмас.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилган, аммо бу масалаларнинг нимадан иборат экани маълум эмас.