12 May 2014
21:03 - Ўзбекистонда нафақат ҳар бир хонанда, балки ҳар бир қўшиқ-ҳиргойи лицензияланади

Хабарларга кўра, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси ҳар бир ижодкор ўз фаолияти учун лицензия олишидан ташқари унинг ҳар бир ижодий маҳсули бўлмиш қўшиқ, ашула, ҳиргойи, қизиқчилик дастурлари ва ҳоказолар учун лицензия олиши кераклигини қоидалаштирди. Қоидага мувофиқ, санъаткор бўламан деган одам "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси қошидаги "Ижодий кўмаклашиш" гуруҳининг бадиий кенгаши чиғириғидан ўтиши лозим.

Масалан, шундай имтиҳонларнинг сўнггиси шу йилнинг 6 май куни ўтди ва Сайёд нашрининг ёзишича, кенгашда иштирок этган 67 нафар талабгорнинг атиги 10 та лицензияга муносиб деб топилган. “Эндиликда истаган одам хонанда бўла олмайди... Ниҳоят шоу-бизнесга ҳаққоний санъат ва маданият даври келди!” дея Ўзбекистон ҳукуматининг масхарабозлигини олқишлайди нашр.

Бу умуман олганда аҳмоқона бўлган қоида ҳозирги вазиятда, яъни ўзбек миллати миллат сифатини йўқотиб, миллий ғурур ва умуман миллий туйғу нималигини унутиб, санъаткорларимиз фақат ва фақат ош ейиш ва пул ишлаш билан овора бўлган вақтда, тўғри бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз. Санъатчиларимиз пул ишлашдан ташқари бироз юксак материяларни ҳам ўйлашга бошлашсин, ана ундан кейин бу қоидан йўқ қилиш масаласи кун тартибига чиқади.