11 May 2014
06:37 - Ўзбекларга нохуш хабар: Россиянинг энг катта бойи Алишер Усмонов Англияда яшайдиган энг бой одам мақомини йўқотди
Инглизларнинг Sunday Times газетасига асосланиб тарқатилган хабарлардан маълум бўлишича, 2013 йил натижалари бўйича Англияда яшайдиган энг бой одам деб эълон қилинган Алишер Усмонов бу йил биринчи ўринни хиндистонлик ака-ука Шри ва Гопи Хиндуждаларга бош берибди. Ўтган йили бу ака-ука учинчи ўринда бўлган экан.

Ҳаммага маълумки, бир неча йилдан бери Forbes журнали тарафидан Россиянинг энг катта бойи деб ҳисоблаб келинаётган Алишер Усмоновнинг миллати ўзбекдир. У сўнгги йилларда асосан Англияда яшамоқда. У ҳеч бир ерда Владимир Путинга қарши гапирмаган бўлса ҳам, унинг олиб бораётган сиёсатини унча ёқтирмайди ва шу сабабли Ходорковский каби қамалишдан бўлмаса ҳам, Путиннинг ғазабига учрашдан қўрқади. Бундай шароитда энг яхши йўл – Москвадан узоқроқда, масалан, Лондонда яшаш.

У бир вақтлар Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли порахўр ва ўғри қизи билан дўстона муносабатларда бўлган эди. Энди, бечора Фуҳуша ҳам ўй қамоғида.

Ҳа, бой бўлиб яшаш ҳам осон эмас бу дунёда.