
Ўзбекистон ахборот воситаларининг хабарига кўра, кеча Ислом Карим Хотира ва Қадрлаш Куни муносабати билан таркиби маълум бўлмаган журналистлар гуруҳи билан учрашибди ва дунёда кўпайиб бораётган конфликтлардан ташвишда эканлигини гапирибди. Унинг фикрича, масалан, Украинадаги конфликтни ҳам тинч йўллар билан ҳал қилиш мумкин эмиш.
Ўзбекистон Президенти шу оламшумул фикрни айтиш учун журналистлар билан учрашдими? Ахир бутун дунё айнан шундай демоқда-ку, аммо ҳамма нарса урушга қараб кетмоқда. Россия Қримни тинч йўллар билан Украинага қайтариб берадими? Ёки Путин мустақиллик истаётган Шимолий Кавказ республикаларига тинч йўл билан эркинлик берадими?
Қолаверса, Ислом Карим сал кам 13 йилдан бери Афғонистондаги муаммоларни тинч йўллар билан ҳал қилиш кераклиги ҳақида гапиради. Нима учун биронта жаҳон сиёсатчиси унинг гапига эътибор ҳам бермайди. Ким аҳмоқ ўзи, эътибор бермаётганларми, ёки сафсата фикр айтаётганларми? Бу аҳмоқ америкаликлар Толибон ва Ал-Қоида билан уруш қилиб ўтиргунча, Ислом Каримни шу икки ташкилотнинг раҳабарлари Муҳаммад Умар ва Усама бин Ладеннинг олдига юбора қолмаптилар-да. Шундай қилинса, Ислом Карим ҳамма муаммоларни тинч йўллар билан ҳал қилиб келарди.
Балки, Ислом Карим Муҳаммад Умар ва Усама бин Ладендан Нью-Йоркда йиқитилган эгизак осмонўпар биноларни ўз ҳисобларидан тиклаб бериш, ўшанда ҳалок бўлган сал кам 3 минг бегуноҳ одамни Оллоҳдан илтижо қилиб тирилтириб бериш ваъдаларини ҳам олиб келарди. Ана ўшанда Тошкентнинг собиқ Ленин майдонидаги Ленин ҳайкалидан қолган тошга Ислом Каримнинг ҳайкали ўрнатиларди.
Ислом ака ҳамма муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш устаси экан, нимага ўз мамлакатида на демократик мухолифат билан на исломчилар билан тил топишолмайди ва бунинг ўрнига муаммоларни чуқурлаштириб, Марказий Осиёни қонли йўлга судрайди.
Нимага у қирғиз фашистлари ўзбекларни 3 кун қирғин қилганда қисиб ўтирди? Нега муаммоларни бир неча соатда тинч йўллар билан ҳал қилиб, миллатдошларимизнинг ҳаётини сақлаб қолмади, ўзбек ва қирғизларнинг абадий душманларга айланишини кутиб ўтирди? Википедия энциклопедиясида айтилганидик, ўзининг миллати тожик бўлган учун ўзбеклар қонга булғанаётганидан завқланиб ўтирмадими?
Ўзбекнинг ҳаромий журналистлар нимага Ислом Каримдан юмшоқроқ шаклда бўлса ҳам бу каби саволларга жавоб сўрамадилар? Ёки, журналистлар ҳам бошқа миллатлардан танланганмиди?
Қолаверса, фикр айтишдан осони йўқ, аммо, ҳеч бўлмаса битта амалий иш билан одам деган ўз фикрини асослай билиши керак.