07 May 2014
20:23 - Ислом Карим ҳам Уильям Бернсни қабул қилибди

Тошкентга 2 кунлик ташриф билан келган АҚШ Давлат Котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бернсни кеча Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил қабул қилган эди. Бугун навбат Ислом Каримга келибди.

ЎзАнинг бу хусусда тарқатган хабари масхарабозлик руҳи билан Уильям Бернснинг Абдулазиз Комил билан учрашуви ҳақидаги хабардан қолишмайди. Ислом Карим билан меҳмоннинг расмлари алоҳида-алоҳида берилган. Учрашув ҳақида умумий гаплардан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Биз ҳам ўша масхарабозликнинг давом эттирамиз ва аввалги хабарда Уильям Бернс билан АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жорж Кролнинг расмини берган бўлсак, ҳозирги хабарга Ислом Каримнинг афти-башараси яхшилаб бўялгандан кейин олинган расмини қўймоқдамиз.

Қизиқ, наҳотки, америкаликларнинг аҳволи Афғонистонда шунчалик ёмонки ва улар Ислом Каримга шунчалик мухтожки, у билан масхарабозлик руҳидаги учрашувлар қилиб ўтиришгача боришмоқда?