01 November 2008
04:00 -
23:30 - В Петербурге задержаны узбеки, похищавшие людей 23:00 - Саудияда энг катта хотин-қизлар университети очилади, аммо Ислом Ренессанси бўладими? 19:00 - Россия яна бир ўзбекни МХХга бермоқчи
23:30 - В Петербурге задержаны узбеки, похищавшие людей

В Санкт-Петербурге задержаны участники узбекской преступной группировки, вымогавшей деньги за похищение людей.

28 октября в милицию обратилась женщина, которая заявила о похищении своего мужа, гражданина Узбекистана, работавшего бригадиром на стройке. Опергруппа УБОП при ГУВД по Петербургу и Ленинградской области провела операцию, в ходе которой мужчина был освобожден. Его похитители, граждане Узбекистана 23-х и 32-х лет, задержаны.

В дальнейшем было установлено, что преступники являются активными участниками узбекской организованной преступной группировки, занимающейся вымогательством у выходцев из Узбекистана. При этом выяснилось, что в похищении бригадира стройки принимали участие еще два члена группы.

При досмотре автомобиля задержанных были изъяты бейсбольные биты и ножи. «Фонтанка.Ru»

23:00 - Саудияда энг катта хотин-қизлар университети очилади, аммо Ислом Ренессанси бўладими?

The Guardian газетасининг ёзишича, Саудия Арабистонида 40 минг студент ўқийдиган университет қуриш режалаштирилмоқда. Хабарнинг антиқалиги шундаки, бу - хотин-қизлар университетидир. Мамлакат пойтахти Эр-Рияднинг бир четида жойлашадиган Университетга ҳозирги подшоҳ қизининг исми берилади, унинг 15 факультети, лабараториялари, матбуот маркази, 700 кишилик касалхонаси бўлади. Хабарда алоҳида таъкидланишича, университетда нанотехнологиялар, информацион технологиялар бўйича замонавий тадқиқиотлар олиб бориш учун бутун имкониятлар яратилади.

Ўзини Ислом удумларига кўра яшовчи давлат деб ҳисоблайдиган Саудияда хотин-қизларнинг алоҳида ўқитилиши одатдан ташқари нарса эмас. Аммо, саудияликлар бу университетни битирадиган ўн минглаб, юз минглаб мутахассислар кейинчалик эркаклар билан бирга ишламасликлари учун ҳамма нарсани иккига ажратиш кераклигини ҳали ўйлаб кўришмаган, шекилли.

Қанча тез ўйлашга бошласа, шунча яхши. Чунки, ўшанда мусулмонлар тушунадиларки, ўрта асрларда Ислом дунёсини бошқарганлар билим етишмаслиги сабабли Оллоҳ томонидан берилган Қуръонни кўпинча хато тафсир қилганлар ва бунинг натижада Ислом дунёси ҳамма жабҳаларда тушкунликка тушган, ҳаммадан орқада қолиб кетган. Масалан, Ўрта Осиё руслар босиб олингани учун тушкунликка тушган эмас. Улуғбек расадхонаси ўша хато тафсирлар билан қуролланган чаламуллар бошчилигида бузиб ташлангани, уни қурганимизни ҳам унутишга келганимиз ва тушкунлик ҳолатида бўлганимиз учун осонликча руслар томонидан босиб олинганмиз.

Тушкунликдан чиқишнинг бирдан бир йўли - Қуръоннинг одамлар тарафидан қилинган хато тафсирларини тузатиш ва ҳозирги Ислом системасини (шу Ислом системаси Ислом дини деб тан олинади) чуқур ислоҳот қилиш ва ҳақиқий Ислом динига қайтиш. Бошқа йўлнинг ўзи йўқ. Ҳозирча Ислом уламолари ичида бу ҳақиқатни очиқча тан олишга журъат қиладиган марди топилмаяпти. Аммо топилади. Тўғри, бир маҳаллар “ер ўз ўқи атрофида айланади” деганларни христиан уламолари ўтда ёқтирганлари каби, ҳақиқатни биринчи бўлиб айтган мард Ислом уламосини чаламуллар тошбўрон қилдиришлари ёки кофир деб эълон қилишлари ҳам мумкин.

Лекин, барибир бу йўлдан ўтишимиз керак. Ана ўшанда Ислом дунёсида кўплар ҳавас билан гапирадиган Ренессанс бўлади.

19:00 - Россия яна бир ўзбекни МХХга бермоқчи

Москвада жойлашган “Фуқаровий ёрдам” ташкилотининг Марказий Осиёлик қочқинларга ёрдам программасининг раҳбари Елена Рябининанинг билдиришича, кеча, 31 октябрда РФ таркибидаги Марий Эл жумҳурияти Олий Судининг Жиноят ишлари бўйича коллегияси андижонлик қочқин Абдумуталиб Каримовни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича қарор чиқарибди.

Елена Рябинина тарқатган хабардан маълум бўлишича, Абдумуталиб Каримов Андижондаги қонли воқеаларгача шаҳрдан 40 км узоқликдаги бир қишлоқда озиқ-овқат дўконида ишлаган. 13 май куни Андижонга мол олиш келган ва Бобур майдонида митинг бўлаётгани, у ерга президент Ислом Каримнинг келиши кутилаётганини эшитиб, ўша майдонга борган. Тинч аҳолини ўққа тутиш бошанганда, у ҳамма қатори Қирғизистонга қочган, кейин Россияга кетиб қолган.

Абдумуталиб Каримов шу йил 11 июнда Марий Элнинг пойтахти Йошкар-Олада ушланган, чунки у Ўзбекистон тарафидан террорист сифатида қидирилаётган одамлар рўйхатида бўлган. Елена Рябининанинг айтишича, Йошкар-Оладаги суд ташқи кўринишида адолатли ўтса-да, лекин қарор Россияда бу каби ишларда доим бўладигандек адолат доираларидан ташқарида чиқарилган.

Абдумуталиб Каримовнинг адвокати кассация шикояти бермоқчи. Айни замонда, Страсбургдаги Европа Инсон ҳуқуқлари судиган ҳам тезда ариза ёзилади, чунки, қонунга кўра, кассация судидан ҳам аввал айбланувчи Ўзбекистонга бериб юборилиши мумкин. Рус ҳуқуқ ҳимоячисининг фикрича, Россия бу каби ишларда адолат ва Европа давлатларида қабул қилинган нормалардан ҳам кўпроқ, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида қабул қилинган қарорларга мойиллик кўрсатмоқда. ШҲТ қарорларида терроризмда айбланаётганлар мутлақо экстрадиция қилиниши кераклиги белгиланган.