31 October 2008
04:00 -
23:00 - Тил байрамини тил учун курашганлар нишонлашди 21:30 - Ўзбeкистoндa ёшлaр мaсaлaси 19:00 - Абдураҳим Пўлат: жамият партиялар ва уларнинг лидерларига таъсир қилиш механизмига эга бўлиши шарт - В Сургуте у гражданина Узбекистана из
23:00 - Тил байрамини тил учун курашганлар нишонлашди

“Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиларидан бири, ҳозирда “Халқ дипломатияси” клуби раҳбари Қаҳрамон Ғулом ташаббуси билан бугун Тошкентнинг Дархон гузарида ўзига хос анжуман ўтказилди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани санаси муносабати билан бироз кечикиб ўтказилган анжуман-зиёфатга “Бирлик” Бош котиби, “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноят, ҳофиз-шоир Дадахон Ҳасан, ҳуқуқбонлар Суръат Икром, Марат Зоҳид, Бахтиёр Ҳамро, Баҳодир Намоз ҳамда тил мустақиллиги учун курашган кекса “Бирлик”чилар, омммавий ахборот воситалари вакиллари келишди.

Бир пиёла чой устидаги суҳбатларда тил мустақиллиги учун курашлар хроникаси, хотиралар ёдга олинди. Васила Иноят 1989 йил 19 октябрь куни ўзбек тилига давлат мақоми бериш талаби билан ўтказилган митингда ўқиган шеърини ўқиди, Қаҳрамон Ғулом ўша давр хотираларини ёдга олди. Йиғилиш ўзаро суҳбатлар, самимий дардлашувларга айланиб кетди.

Таъкидлаш керак, дейди у ерда бўлган мухбиримиз, кейинги йилларда бу каби самимий учрашувлар кузатилмаганди.

21:30 - Ўзбeкистoндa ёшлaр мaсaлaси

Бундан икки ойча аввал Шоҳруҳ Низомхўжаев исмли ўқувчимиздан “Ўзбекистон келажаги буюк давлатми?” номли мақола олганимизда, уни сайтимизнинг “Актуал мавзу” бўлимига қўйиб, ҳамма ўқувчиларимизнинг эътиборига ҳавола қилгандик. Бугун Шоҳруҳдан “Ўзбекистонда ёшлар масаласи” номли янги бир мақола олдик. Содда тилда ёзилган бўлса ҳам, Ўзбекистон ёшларининг бугунги долзарб муаммолари ва уларнинг ечим йўлларини таҳлил қилишга ҳаракат қилган муаллифнинг бу мақоласини ҳам ўша бўлимга қўйдик. Марҳамат, у билан танишинг.

19:00 - Абдураҳим Пўлат: жамият партиялар ва уларнинг лидерларига таъсир қилиш механизмига эга бўлиши шарт

Мен бу мавзуга ҳеч тўхтамасдан қайтавераман. Жамиятни бошқаришга иддао қилаётган партия ва унинг лидерларга таъсир қилиш механизмлари бўлмаса, партия ва лидерлар биринчи навбатда жамиятнинг эмас, ўзларининг манфаатлари ўйлаб иш қиладилар.

Таъсир қилиш маханизмининг асосида демократик сайловлар ва ошкоралик руҳидаги танқидлар ётади. Ҳозир Ўзбекистонда демократик сайловлар бўлмагани учун мухолифат Ўзбекистонни бошқараётганларга нисбатан танқид қилиш механизмини ишлатмоқда ва мен ўйлайманки, мавжуд шароитдан келиб чиқиб, етарлича самарали ишлатмоқда. Табиий, мазохист сайтлардаги эҳтирос билан қилинаётган дод-вой ва йиғи-сиғиларни танқид категорасияга киритаётганим йўқ. Сиёсий танқид - воқеаларнинг реал анализи, қилинаётган хатоларнинг тўғри баҳоланиши ва альтернатив таклифлар киритилиши билангина танқиддир.

Танқид фақат ҳукуматдагиларга қаратилиши керак, деган иддао ҳам мутлақо хато. Мухолифат ахир бир кун ҳокимиятга келадиган куч сифатида ўзини ҳам ривожлантириши, бунинг учун ички танқидга эътибор бериши керак. Табиий, танқид асосланган бўлиши кераклиги ўз-ўзидан маълум.

Бир неча кун олдин 5 кишилик гуруҳ “Бирлик” Марказий Кенгашига хат ёзиб устимдан шикоят қилибди. Уларнинг хатида биронта факт бўлмагани учун, уни ғаламислик дея баҳолашдан бошқа йўл йўқ. Ҳақиқатдан, пешонасига “мустақил нашр” деб ёзиб қўйилган “Ҳаракат” журналини “Бирлик”нинг органи сифатида баҳолаш, биронта мақолани бу журналда чиқариш рад этилгани ёки цензура қилингани ҳақида факт йўқ бўла туриб, аммо шундай нарсаларни иддао қилиб хат ёзиш - ғаламисликдан бошқа нарса эмас. Айнан шу сабабли, Марказий Кенашимизнинг асосий шахслари у хатга эътибор бермаслик кераклигини билдиришгани ҳам тўғри. Аслида, бу ҳам жавобдир.

Айни замонда, исботланган хатолар ўртага отилса, партиялар ва лидерлар уларга эътибор беришга, уларга жавоб беришга мажбурлар. Ҳозир 53-54-чилар деб билинган гуруҳ (Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Аҳмад Аъзам, Дилором Исоқ ва бошқалар) ўзбек халқининг ўз тилини давлат тили қилиш ва мустақиллик талаблари билан бошлаган митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаб, ҳукуматнинг ёрдамида уларни тўхтатганлари, “Бирлик”ни парчалаб, ҳозирги диктатуранинг мустаҳкамланишига йўл очиб берганлари, бунинг эваиига Ислом Каримдан мукофотлар олганлари ҳеч ким инкор этолмайдиган фактлардир.

Лекин, ҳозирча мендан бошқа ҳеч ким бу хоинликни очиқча танқид қилмаяпти. Жамият бу каби хоинликларни хонилик демагунча, бундай хоинликлар ва уларнинг натижаси ўлароқ, халқнинг қуллиги давом этаверади ва давом этмоқда ҳам. Тўғри, ҳар қандай миллат, партиялар ва лидерларнинг ичида ҳар доим потенциал хоинлар бор. Яҳудийлар ичида ҳам, арманлар ичида ҳам, руслар ичида ҳам, ўзбеклар ичида ҳам. Уларни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Лекин танқид ва жазо йўллари билан хоинликларни, хоинликлар келтирадиган зарарни минималлаштириш мумкин. Демак, бўлғуси хоинликларнинг олдини олиш учун эскиларини жазолаш кераклиги ўта муҳим факторга айнади. Бу аксиомани ҳали ўзбеклар тушуниб етишгани йўқ. Аммо, тушуниб етишади. Мен шунга эришаман.

Лекин қандай эришаман? Мен ўзим мисол кўрсатиб, хоин 53-54-чиларни ашаддий танқид қилдим ва қилишни давом эттираман. Айни замонда, ҳеч кимга “мен каби қилинг” каби талабим бўлмаган ва бўлмайди. Одамлар буни ўзлари тушуниб етишлари керак.

Масалан, 2 йилча аввал Нью-Йоркда бўлган ўзбек демократларининг йиғилишида хоин 53-54 ни фақат паспортидаги номи билан айтиш, пайғамбаримизнинг номи ҳам ишлатилган лақабини тилга олмаслик ҳақида келишилди. Шундан қисқа вақт ўтгандан кейин, ўша пайтдаги ўринбосарим Исмоил Дадажон ўша хоиннинг номи ҳам тилга олинган мақоласида бизнинг чақириғимизга қулоқ солмаганини намойишкорона кўрсатди. Шундай бўлса ҳам, унинг мақоласини журналимизда ҳеч ўзгаришсиз чиқардик. Исмоилни тушунса бўлади. Ўзи демократларга ҳиёнат қилиб, ҳизбуттаҳрирчилик йўлига ўтган экан, коммунистик ҳукумат тарафига ўтган бошқа хоинни танқид қилиши мумкинмиди?

Мана шу мислол ҳам яхши кўрсатмоқдаки, очиқ танқид катта роль ўйнайди. Бошқаларни танқид қилган одам, ўзи ҳам шу ҳолга тушишини ўйлаб, ҳар бир нарсани етти ўлчаб бир кесади. Жамоат ишларидан қатнашишнинг маъсулияти катта экан, ҳар бир нарсани етти ўлчаб бир кесмоқ жуда муҳимдир.

В Сургуте у гражданина Узбекистана изъято более 9 кг героина

В Сургуте у гражданина Узбекистана изъято более 9 кг героина. Об этом сообщили в правоохранительных органах города. Иностранец был задержан сотрудниками милиции в ходе реализации оперативной информации. «При обыске у него было обнаружено и изъято более 9,1 кг героина», - уточнили в правоохранительных органах.

По словам собеседника агентства, задержанный нигде не работает и «очевидно является наркокурьером». В настоящее время каналы поставки и распространения героина устанавливаются. //ИТАР-ТАСС