05 May 2014
01:16 - Россия қримтатарларига қарши расмий босимлар бошлади, Турк дунёси бирлашиши керак
Тарихда иккинчи марта Қримни босиб олган Россия бу ерлар қримтатарларники эканлигини тан олмоқчи эмас. Қримтатарлар Халқ Мажлиси ҳам Қримнинг Россияга қўшиб олиниши тан олмади ва олмоқчи эмас. Тўғри қилади.

Руслар ҳам ўз йўлидан қайтмоқчи эмас. Москва тарафидан Қримнинг Бош прокурори этиб тайинланган Наталья Поклонская кеча Қримтатарлар Халқ Мажлисига келиб, унинг раиси Рефат Чубаровга огоҳлантириш бергани Украина ва Россия ахборот воситалари тарафидан билдирилди. Мажлисдан экстремистик ҳаракатлар қилмаслик талаб қилинган, акс ҳолда унинг фаолияти Россияда тақиқланиши билдирилган эмиш. Табиий, унинг экстремистиги – Қримдаги янги ҳокимиятни тан олмаслигидир.

Биз бу огоҳлантириш қримтатар тилида ҳам эълон қилишини талаб қилдик, лекин буни рад этишди, дебди Рефат Чубаров.

Қримтатарлар Халқ Мажлисининг расмий сайти 23 апрелдан бери янгиланмайди. Сабаби номаълум, дейди мухбиримиз. Аммо, маълум бўлган нарса шундан иборатки, қримтатарлари янги муаммолар қаршисида қолишда. Турк Дунёси бирлашиб, Россияга босим ўтказмагунча, минг афсуски, шундай бўлаверади