04 May 2014
23:20 -
Мисрда “Мусулмон-қардошлар” ҳаракатининг 102 тарафдори қамалди, Ислом ислоҳотларга муҳтож

Аввалги хабарларимиздан маълумки, бу ҳаракатнинг 683 аъзоси ўлимга маҳкумга қилинганди.
Кўриниб турибдики, Араб баҳори деб ном олган жараёнлар айнан ислом фанатикларини рағбатлантирди ва, масалан, Мисрда узоқ йиллардан бери расман таъқиқ остида бўлган “Мусулмон-қардошлар” ҳаракати мамлакат аҳолисининг кўпчилиги ибтидоий даражада эканлигидан фойдаланиб, ўз одами Муҳаммад Нурсийни етарлича демократик сайловлар йўи билан президентлик курсисига ўтқизишга ҳам эришди.
Энди мусулмон-қардошларни нодемократик йўллар билан жисмоний йўқ қилишмоқчи. Балки, йўқ қилишади ҳам. Аммо, маълум вақтдан кейин улар яна саҳнага чиқишади, яна мамлакатни ўрта асрларга қараб судрашга интилишади. Чунки, уларга илҳом берадиган нарса – Ислом динидаги камчиликлар, Қуръоннинг хато тафсиридир.
Исломда ислоҳотлар қилиниб, дунёвийлик принципи расман қабул қилинмаса, ислом фанатиклари ва террористларини йўқ қилиб бўлмайди.