
Жаҳон мамлакатлари президентларининг амалий фаолияти кунига камида бир нечта марта муҳим хабарларга асос бўлади. Ислом Карим эса, тахминан ҳафтада бир марта наркотиклар ёрдамида шиширилиб, одам шаклига келтирилгандан кейин, у ер бу ерда пайдо бўлади.
У кеча Қорақалпоғистонда қурилаётган Устюрт газкимё комплекси қурилишини кўриш учун бу ерга келгани, маҳаллий ахборот воситалари томонидан бугун хабар қилинди. Хабарчиликнинг аҳволига қаранг. Бу сафар яхшироқ тайёрлашолмаган шекилли, расмда кўриниб тургандек, у бечора зўраки ва сунъий илжайиши билан ҳаммани илжайтирса керак. Қолаверса, у кимнинг ёки ниманинг олдида илжаймоқда ўзи?
Энди хабарнинг асосий жойи – Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорликда қураётган Устюрт газкимё комплексига келсак.
Йилига бор-йўғи 4,5 млрд кубметр (!!) табиий газ ва бошқа майда-чуйда нарсалар чиқаришга кучи етадиган бу лойиҳани қандайдир халқаро ташкилотлар кимё ва газкимё соҳасидаги энг яхши лойиҳалардан бири деб баҳолашибди. Иқтисоди кун сари чўкиб бораётган, иқтисоднинг кучи бўйича 2005 йили Қозрғистондан 5,5 баравар, ҳозир эса 10 баравар орқада қолган Ўзбекистон учун бундай комплекснинг яратилиши ҳаммамизни хурсанд қилиши керак. Зора, ҳеч бўлмаса, қозоқлардан орқада қолишимизнинг тезлиги камайса.
Аммо, аччиқ ҳақиқатни айтиб ҳамманинг кайфиятини бузишга мажбурмиз. Чунки, ҳақиқтни билмасдан олға кетиб бўлмайди.
Ҳақиқат шундан иборатки, бу соҳанинг жаҳон бўйича тан олинган манбаларига асосланиб биз ҳам ўз вақтида эълон қилганимиздек, Россияда табиий газ заҳиралари 49 триллион куб километр (!!) бўлса, Туркманистонда 8 триллион, Ўзбекистонда эса, бор-йўғи, 1,5 триллиондир.
Демак, Устюрт газкимё комплекси қанчалик гўзал лойиҳа бўлмасин, Ўзбекистоннинг ботаётган иқтисодига сезиладиган даражада ижобий таъсир кўрсатолмайди. Бу лойиҳада Ўзбекистон тарафидан хусусий эмас, давлат ширкати “Ўзбекнефтегаз” иштирок этаётгани, демак, давлатимиз коррупция ва порахўрлик ботқоғида ҳам эканлигини ҳисобга олсак, ҳамма фойда Жанубий Корея ширкатларига арзимаган пулга, табиий пора эвазига, бериб юборилишини тахмин қилиш учун ҳам катта ақл керак эмас
Ўзбекистонни ҳозирги ғариб иқтисодий аҳволдан олиб чиқиш учун инқилобий лойиҳалар керак. Аммо, бундай нарсаларга на Ислом Каримнинг на унинг ҳукуматидагиларнинг ақли, минг афсуски, етмайди.