
Ўтган ҳафта Нью-Йоркдаги биржа бекилганда, ҳафта бўйича ортиб борган Dow Jones индекси 16408 да тўхтаган эди. Бу ҳафта у зиг-загли ҳаёт кечирди, амма кеча жума куни бўлган 140 поғона тушиш туфайли аввалги ҳафта натижасидан пастда тўхтади, энди у 16,361 га тенг. Яъни, бу ҳафта биржада бироз тушиш бўлди – 37 поғонага.
Dow Jones индексининг ортиши акциялар нархининг ошиши, унинг тушиши - акциялар нархининг тушиши демакдир. Демак, катта компаниялар ва ўз пулларини банкда эмас, фондлар биржасида сақлаганлар бироз зарар кўрдилар.
Бу бир ҳафталик зарардир. Аммо, қаранг, расмда Dow Jones индексининг 1 йиллик ўзгаришини кўрмоқдасиз. 2013 йили ўртача олганда асосан ўсиш бўлди, январда катта тушиш бўлса ҳам, кейин зиг-загли ўсиш бўлди. Демак, ҳозир АҚШда яшаётганлар учун пулни фондлар бозорининг акцияларида сақлаш фойдалироқ. Банкда бериладиган фоиз жуда кичкина бўлгани сабабли, пулини фонд биржасининг акцияларида сақлаётганлар катта фойда олмоқдалар.
Анчадан бери ёзаётганимиздек, мақсадимиз АҚШлик ўзбекларга бу масалада доимий маслаҳатчилик қилиш. Аммо, бу осон иш эмас. Маъсулиятдан ташқари, яхши мутахассисларга эҳтиёжимиз бор. Мутахассислар ҳам пулга ишлайдилар.
Бизга бу масалада ёрдам беришни истаганлар бўлса, сайтимизнинг ”Юзга юз минг” кампанияси бўлимига кириб, ўша ердаги сўнгги мурожаатларимиз билан танишишлари мумкин.