24 October 2008
03:00 -
22:00 - Суд дал санкцию на арест подозреваемого узбекистанца в убийстве московской школьницы 19:00 - Ўзбeкистoндa демократия шаҳдам қадамлар билан олдинга кетмоқда (?!) 17:30 - G20 саммитида кимлар қатнашади 12:30 - Туркия ж
22:00 - Суд дал санкцию на арест подозреваемого узбекистанца в убийстве московской школьницы

Замоскворецкий суд Москвы санкционировал заключение под стражу задержанного по подозрению в жестоком убийстве 15-летней московской школьницы Анны Бешновой, сообщила в пятницу глава пресс-службы суда Анна Усачева.

Таким образом, суд удовлетворил ходатайство следствия, арестовав уроженца Самарканда (Узбекистан) Фархода Турсунова, 1977 года рождения.

Тело 15-летней девушки обнаружили 1 октября во дворе школы номер 714 на улице Кубинка (запад Москвы). По заключению судмедэкспертов, девушку изнасиловали, а после задушили. В совершении этого преступления подозревается 31-летний разнорабочий из Узбекистана, который был задержан и признался в содеянном. //РИА «Новости»

19:00 - Ўзбeкистoндa демократия шаҳдам қадамлар билан олдинга кетмоқда (?!)

ЎзA агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, Буxoрo шaҳридa 21-22 oктaбрь кунлaри “Ўзбeкистoндa фуқaрoлик жaмиятининг шaкллaниши: бугунги ҳoлaт, ютуқлaр вa истиқбoл” мaвзуидa xaлқaрo кoнфeрeнция бўлиб ўтибди. Тaдбир Фуқaрoлик жaмиятини ўргaниш институти (Ўзбeкистoн) вa Миллий дeмoкрaтия институтининг (AҚШ) мaмлaкaтимиздaги вaкoлaтxoнaси, Eбeрт нoмидaги жaмғaрмa (Гeрмaния), Сукубa унивeрситeти (Япoния) тoмoнидaн тaшкил этилган.

Ўзбекистон, Буюк Бритaния, Гeрмaния, Ҳиндистoн, Xитoй, Рoссия, AҚШ, Туркия вa Япoниядaн мутaxaссислaр иштирoк этгaн ушбу xaлқaрo кoнфeрeнция анаънавий бўлиб қолгани ва унда Ўзбeкистoндaги дeмoкрaтик туб ўзгaришлaрнинг бoриши, мaмлaкaтни дeмoкрaтик янгилaш вa мoдeрнизaция қилиш жaрaёнидa фуқaрoлик жaмияти институтлaрини ривoжлaнтириш, улaрнинг инсoн ҳуқуқ вa эркинликлaрини тaъминлaшдaги рoли бўйичa кeнг фикр aлмaшилгани ҳам хабарда айтилади.

ЎзA мухбири чет эллик иштирокчиларнинг чиқишларидан иқтибослар келтириб, Ўзбекистонда шаҳдам қадамлар билан демократик жараёнлар олға кетаётгани ҳақида фикр уйғотишга ҳаракат қилади. Хабарнинг квинтэссенцияси қуйидагии жумлададир: “Xoрижлик экспeртлaрнинг умумий фикригa кўрa, Ўзбeкистoндa ишлaб чиқилгaн вa aмaлгa oширилaётгaн ижтимoий вa дaвлaт қурилишининг “Кучли дaвлaтдaн кучли фуқaрoлик жaмияти сaри” мoдeли инсoн ҳуқуқ вa эркинликлaри ишoнчли ҳимoя қилингaн дeмoкрaтик ҳуқуқий дaвлaтни шaкллaнтириш бoрaсидa ўзининг сaмaрaдoрлигини исбoтлaди”.

Бир маҳаллар Ислом Карим тарафидан олға сурилган ва ҳозир унутилган “Янги уй қурмасдан янгисини бузма” шиори мамлакатимизни боши берк кўчага олиб келганини ҳозир ҳамма кўриб турибди. Ҳаробага айланган эаски уйда ўзига жой тополмаган миллионлаб ўзбеклар иш қидириб яқин ва узоқ қўшни давлатларда мардикорлик қилишмоқда.

Энди бу одамнинг “Кучли дaвлaтдaн кучли фуқaрoлик жaмияти сaри” шиори остида халқимизни итоаткор тўдага айлантириш режалари ётганини тушуниш қийин эмас.

Табиий, бу конференция иштирокчилари ҳам буни тушунадилар, дейди “Ҳаракат” агентлигининг мухбири. Аммо, уларни ҳам тушуниш мумкин. Улар, Ўзбекистон каби диктаторликларни дунёдан изоляция қилиш йўли фойдасиз эканлигини билишгани учун, шу каби тадбирлар воситасида Ўзбекистон жамиятга оз бўлса ҳам таъсир қилишга интилмоқдалар.

Аслида, Ўзбекистонда яшаётган мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари чет элликликлар билан яхши алоқалари борлигидан фойдаланиб, бу каби тадбирлар ҳақида олдиндан маълумот олишга, уларда иштирок этишга ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқ бўларди. Агарда уларга қатнашишга рухсат берилмаса, ўша тадбир ўтказилаётган жойнинг олдида пикет ёки митинглар ўтказиб, Ўзбекистон “демократия”сининг аҳволини меҳмонларга намойиш қилиш мумкин.

17:30 - G20 саммитида кимлар қатнашади

15 нябрда Вашингтонда ўтиши режалаштирилаётган энг кучли саккиз давлатнинг G8 саммити кенгайтирилиб, G20 саммити сифатида ўтадиган бўлади. Франция президенти Саркози бу саммитга таклиф қилинадиган 19 давлатнинг номини очиқлади, йигирманчи иштировчи Европа Иттифоқи экан:

АҚШ
Буюкбритания
Франция
Япония
Германия
Россия
Канада
Италия
Аргентина
Австралия
Бразилия
Хитой Халқ Жумҳурияти
Ҳиндистон
Индонезия
Мексика
Саудия Арабистони
Жанубий Африка Жумҳурияти
Жанубий Корея
Туркия
Европа Иттифоқи

Асосий саммитга яхши тайёрланиш мақсадида, ундан 1 ҳафта олдин шу мамлакатлар молия вазирларининг йиғилиши ҳам ўтказилади.

12:30 - Туркия жамиятининг кун тартибида яна дунёвийлик ва ҳижоб масалалари

Сайтимиздаги хабарлардан ҳам маълумки, бундан бир неча ой илгари бу мамлакатнинг Конституцион Суди олдинма-кетин икки қарор чиқарган эди. Улардан бири Туркия парламенти (Туркия Буюк Миллат Мажлиси) тарафидан қабул қилинган ва олий ўқув юртларига ҳижоб билан киришга йўл очадиган қонунни бекор қилиш бўлса, иккинчиси ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясини дунёвийлик принципларига қарши ҳаракатлари учун огоҳлантириш ва унга катта миқдорда жарима солиш бўлган. Ўша пайтда қарорнинг хулосавий қисми эълон қилинган бўлиб, қарорни асословчи далиллар эълон қилинмаган эди. Бугун қарорларнинг далилли матнлари тўла эълон қилинган.

Далиларда ҳеч ким учун кутилмаган нарса йўқ. Аммо, шу баҳона билан бошланган бахс-мунозаралар ҳаммани қизиқтириши керак.

Баҳс-мунозараланинг асосида эса бир савол ётибди: миллатнинг иродаси билан шакллантирилган парламентнинг қарорларини умумхалқ сайлов йўли билан сайланмаган ташкилот бўлмиш Конституцион Суд қандай қилиб бекор қилолади ва умумхалқ сайлов воситасида ҳукумрон партия сифати олган партияни бекитиш мумкинми?

Бу мавзудаги бахс-мунозаралар “тухум олдин пайдо бўлганми ёки товуқ” саволига жавоб қидиришни эслатади. Лекин шундай бўлса ҳам, бундай бахс-мунозаралар ўтказилаётганининг ўзи Туркия демократияси қанчалик олға кетгани ва кетаётганини кўрсатади. Бу жараён давомида фуқаролик жамияти янада ривожланмоқда, Туркиянинг келажаги учун мустаҳкам замин тайёрланмоқда.

Қабристондаги жимжитликни эслатувчи мамлакатда яшайдиган ўзбекларнинг эса, ҳозирча, Туркияга ҳавас билан қарашдан бошқа иложлари йўқ.

11:00 - HRW Аъзам Турғуннинг озод этилишини талаб қилди

Дунёнинг энг обрўли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилоти Human Rights Watch кеча Қорақалпоғистондаги суд тарафидан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган Аъзам Турғунни дарҳол ва ҳеч бир шартсиз озод қилишни талаб қилиб махсус баёнот эълон қилди.

HRW яқинда Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қарши киритилган санкцияларни бекор қилганини эслатиб, бу ташкилотнинг қарорида “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида ижобий ўзгаришлар борлигининг эътироф қилиниши” хато бўлганини урғулайди.

Аъзам Турғун ҳақида батафсил маълумотлар берилган HRWнинг баёнотда шу кунларда Ўзбекистонда икки ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилиниши ҳам алоҳида тилга олинади. Озод қилинганларда бири Дилмурод Муҳиддинов “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамияти фаоли эканлиги алоқида урғуланади ва у 2005 йилда “Бирлик” Партиясининг Андижон қатлиомини қораловчи баёнотини тарқатгани учун қамалгани ҳам эслатилади. Озод қилинганларнинг иккинчиси Мамаражаб Назаров ҳам “Эзгулик”нинг фаоли экани айтилади.

Баёнотнинг сўнгида, HRW Европа Иттифоқидан Аъзам Турғуновнинг ишини кузатиб боришни ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашувларда ҳуқуқ ҳимоячисининг тақдири масаласини кун тартибига келтиришни сўрайди.

9:30 - Бир газетга раҳбар тайинланди, иккинчиси ишдан олинди

Кеча “Маҳалла” хайрия жамғармаси муассислигида чоп этиладиган “Маҳалла” газетасига Бош муҳаррир тайинланди. Энди Ўзбекистон Президентининг Кадрлар сиёсати ва ташкилий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси етакчи консультанти Бахтиёр Абдусатторов таҳририятга раҳбарлик қилади.

“Маҳалла” - марказий газеталар орасида МХХнинг махсус бўлимлари томонидан тайёрланган ва асосан мухолифатдаги шахслар, мустақил журналистларни қораловчи бўҳтонларни чоп этиши билан танилган газета бўлиб, унинг янги муҳаррири бу фаолиятга мойил ва муносиб шахсдир, дейди мухбиримиз.

Айни замонда, Ички ишлар вазирлигининг “Постда” ва “На посту” бирлашган таҳририяти Бош муҳарири Норали Очилов лавозимидан олинди. Унинг нега ишдан олингани номаълум, у аввалари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош муҳаррири сифатида ҳам фаолият олиб борган, ҳукуматга садоқатли кадрлардан эди.