23 October 2008
03:00 -
10:00 - Нефтнинг нархи тушишини давом эттирмоқда 19:00 - Аъзам Турғун 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, у ўзи ким эди 20:00 -“Эзгулик” фаоли ўз жонига қасд қилган 21:30 - Саиджаҳон Зайнобиддин: Пахта экканникими

10:00 - Нефтнинг нархи тушишини давом эттирмоқда
Дунё матбуотидаги асосий мавзу – молиявий бўҳрон. Кеча Россияда фонд биржаларининг индекси тушганини, АҚШда ҳам тушиш давом этаётганини ёзгандик. Нью-Йорк биржасининг ёпилишида Dow Jones индекси 5,64 фоизга тушди ва 8523 пунктда тўхтади. Хуллас, молиявий бўҳрон чуқyрлашса чуқурлашмоқдаки, лекин ҳали тузалмаяпти.
Молиявий бўҳрон соясида нефтнинг нархига қизиқиш камайгандек кўринади. Аммо, айтиш керакки, нефтнинг нархи билан нима бўлаётганини тушуниш қийин. Дунёнинг экспертлари бу масалада бутунлай бир-бирига қарама-қарши фикрлар, тахминлар билдиришмоқда. Ҳозирча эса нефтнинг нархи тушишни давом эттирмоқда. Кеча кечқурун Нью-Йорк биржаси бекилганда, 1 барель нефтининг нархи 66,75 долларга тушган эди.
20 йил аввал нархи 10 доллар бўлган нефтнинг нархи бундан уч ой аввал 147 долларга кўтарилди ва кейин тушишга бошлади. Нефтнинг асосий истеъмолчилариларидан бири бўлган АҚШдек кучли давлат нарх ошиш жараёнининг олдини ололмади. Ҳозир нарх тушишга бошлар экан, энг кўп нефть чиқарувчи, дема энг кўп сотувчи мамлакатлардан бири бўлган Россия уни тўхтатолмаяпти.
Хўш, нефтнинг нархи нимага боғлиқ ўзи? Аввалига экспертлар нефтнинг хархи ошишини доллар қадрсизланаётгани билан тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Аммо, нефтнинг нархи 10 баробардан ортиққа ошди, доллар бунчалик қадрсизланмадику? Ҳозир доллар кучаймоқда. Аммо у евро ва рублга нисбатан бир неча фоизга кучайди. Нефтнинг нархи эса, уч ойда икки баробардан кўпроқ тушди.
Баъзи экспертлар, ҳатто Россиянинг молия вазири Кудрин, нефть нархи билан спекуляция қилинаётганини, ҳозирги нарх нефтнинг таннархига тўғри келмаслигини гапирмоқдалар. Ким экан ўша спекулянтлар, дунёнинг энг кучли мамлакатлари уларни танобини тортиб қўя олмайдими?
Хуллас, нефть нархи атрофидаги воқеалар ҳам кўрсатмоқдаки, дунёнинг сиёсий-иқтисодий струтураларида бошқариб бўлмайдиган таҳликали жараёнлар бўлмоқда. Дунё ҳамжамияти уларни тушуниб етиши ва уларни бошқарув остига олиши учун узоқ йиллар керак бўладиганга ўхшайди.
Шундай бўлса, Ўзбекистон каби иқтисоди кучсиз мамлакатларда аҳвол жуда ёмонлашишини кутиш ва бунга тайёрланиш керак.
19:00 - Аъзам Турғун 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, у ўзи ким эди
Бугун жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди “Мазлум” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Аъзам Турғунов ҳамда маҳаллий фуқаро Ҳамза Салаевларга нисбатан ҳукм ўқиди. Суд уларни 10 йил озодликдан маҳрум этиш ва белгиланган жазони умумий тартибдаги колонияларда ўташга маҳкум этди. Ҳуқуқ химоячиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми (Товламачилик) билан айбланган ва июнь ойида ҳисбга олинган эди.
Аъзам Турғун “Эрк” партиясининг ҳам фаоли бўлган ва ҳамма эркчилар каби 1996-97 йилларгача ҳуқуқ ҳимоячилиги масаласи билан умуман шуғулланмаган. Ўша пайтда эркчилар ҳуқуқ ҳимоячилигини ёш болаларнинг иши, деб ҳисоблашарди. Улар ўша пайтда аввал террор усулига, сўнгра экстремист исломчилар, хусусан Ўзбекистон исломий ҳаракати ва унинг воситасида Толибон билан ҳамкорлик қилишга урғу беришарди. Бу ишларга бошчилик қилган Салой Мадаминовнинг фаолияти “Эрк” партиясининг 2003 йил октябрь ойида Тошкентда ўтказилган қурултойида тўғри йўл ва “Эрк”нинг йўли деб эълон қилинган. Яъни, террор йўли ва исломий экстремистлар билан ҳамкорлик йўли - бутун партиянинг йўлидир деб, ақлсизларча эътироф этилган.
Лекин ўша даврда ҳамма бирликчилар Абдураҳим Пўлатнинг чақириғи билан ҳуқуқ ҳимоячисига айланиб, Ўзбекистонда бироз бўлса ҳам ўзгаришлар қилиш учун қаҳрамонларча курашдилар. 1996 йили Абдуманноб Пўлат раҳбарлигидаги Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Тошкентда иккинчи қурултойини ўтгазгач, Толиб Ёқуб ва Михаил Ардзинов ўртасида нифоқ чиқди. Унинг Бошқарув Ҳайъати аъзолари Ёдгор Обид, Сафар Бекжон ва яна бир неча киши Михаил Ардзиновни қўллаб қувватлашди.
Аммо Абдураҳим Пўлат бу ишга шахсан аралашиб, Васила Иноят ёрдамида Ёдгор Обид ва кўпчиликни бундай қадамдан қайтарди. Озчиликда қолганини тушунган Ардзинов асосан эркчилардан иборат Инсон Ҳуқуқлари Мустақил Жамиятини қурди ва бу жамият асосан “Бирлик”га қарши қурашиш билан овора бўлди. Унинг аъзолари имзоси остида (маслан Ардзинов ва Отаназар Орифов имзоси остида) ҳатто Туркия газеталарида ҳуқуқ ҳимоячилиги четда қолиб кетиб, Абдураҳим Пўлатга қарши мақолалар чиқарилди.
Аъзам Турғун ҳам ўша пайтларда шу жамиятига кириб Ардзинов ва Отаназар Ориповларнинг энг яқин сафдоши бўлди. Аммо, бир оздан кейин бу жамият ҳам бўлинди ва Аъзам Турғун ҳамда Отаназар Орифов раҳбарлигида “Мазлум” жамияти қурилди.
Ҳар замонда номи чиқиб қоладиган бу ташкилотнинг раиси Аъзам Турғун шу йил ёзда қамалгандан кейин, ўз тақдирига эътибор бермаган “Эрк” раҳбариятидан ғазабланиб, яқинда партиясидан чиқиб “Бирдамлик” ташкилотига кирганини эълон қилди. Бу ташкилотнинг Ўзбекистон бўйича раҳбари “Бирлик”ни Каримовга сотиш жараёнида жонбозлик кўрсатган Дилором Исоқова эканлигини эътиборга олсак, “Бирдамлик”да кимлар тўпланаётгани ҳам шубҳалар уйғотиши табиий.
Аъзам Турғуннинг бу ерда ёзилган “сиёсий биографияси” унинг Ўзбекистон режими тарафидан асоссиз жазоланишини оқламайди. Унга қўйилган айбномлар исботланмаган, демак, у оқланиши керак эди.
20:00 -“Эзгулик” фаоли ўз жонига қасд қилган
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун эълон қилинган 51- сонли пресс-релизида таъкидланишича, жамият Ангрен шаҳар бўлимининг собиқ раиси Абдурасул Худойназаров Бекободдаги 64/1-муассасида ўз жонига қасд қилган. Кўрсатилган тез тиббий муолажадан сўнг унинг ҳаёти асраб қолинган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг билдиришича, уларнинг ҳамкасби қийновларга чидай олмаган ва бир неча марта очлик эълон қилган, сўнгра жонига қасд қилишга мажбур бўлган. Бу ҳақда жамиятга мурожаат қилган ҳуқуқ ҳимоячисининг рафиқаси Гулчеҳра Туронова турмуш ўртоғининг аҳволи оғирлиги, геморой, сурункали юрак хасталикларидан азоб чекаётганини баён қилди.
“Эзгулик”чиларнинг релизида бу ҳолат юзасидан турли мутасадди идораларга мурожаат қилингани айтилади. Унинг тўла матни билан жамиятнинг сайтида танишиш мумкин – www.ezgulik.org
21:30 - Саиджаҳон Зайнобиддин: Пахта экканникими, ёки текканникими
Андижон, 22.10.2008
Бу лавҳа “Андижоннома” газетасида «Кечирилмас хиёнат” рукн билан чоп этилган, “Оқ пахтага доғ туширдингиз” сарлавҳали мақола хусусидаги мулоҳазадир. Унинг мазмунини ғаламислик мақсадда бузиб кўрсатганликда, ҳамда, жаноб муаллифга туҳмат қилганликда айбланмаслик учун, аввал ушбу мақоланинг тўла матнини жамоанинг эътиборига иқтибос қилишдан бошламоқчиман:
« … Кечирилмас хиёнат
«ОК ПАХТАГА ДОҒ ТУШУРДИНГИЗ»
бу сўзлар фермер Маҳамматрайим Ҳамроқулов фаолиятига берилган баҳо бўлди.
У Қўрғонтепа туманининг Бирлашган қишлоғидаги «Боғча эна» фермер хўжалигининг раҳбари. Нафси ҳакалак отган бу шахс қинғирлик кўчасига кирди. Шу қишлоқнинг Дўстлик кўчасида жойлашган чорва фермасига 2 тонна 610 килограмм пахтани яшириб қўйди. Ўзи меҳнат қилиб яратган ҳосилни қўшни Қирғизистон Республикасига олиб ўтишни режалаштирди. Жами 114 минг 130 сўмлик «оқ олтинни» катта пулга сотиш хусусида эгри ният кўнглига туғилган эди. Яхшиямки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари бу қабиҳ максаддан ўз вақтида хабардор бўлдилар. Ваҳолангки, мавсум аввалида Маҳамматрайим Ҳамроқулов туман ички ишлар бўлимии ходимларига «шундай қонунбузарликларга йўл қўймайман» деган маънода ёзма тилхат берган эди.
Қўрғонтепада 43 та фермер хўжаликлари чегара ҳудудида жойлашган. Улардан бири - «Шавкат» фермер хўжалигининг раҳбари Кенжабек Азизов уйидаги самонхонада 120 килограмм пахтани сақлаётганлиги маълум бўлди. Фермернинг гапига қараганда, бу пахта 11 октябрда терилган ва қуритиш учун олиб қўйилган эмиш. Буни қарангки, фермер хўжалиги ҳали давлат режасини бажаргани йўқ. Пахтани қабул қилиш масканига фермер нима учун топширмади? Бу эгриликнинг замирида қандай мақсад ётганлиги аён-ку.
Пахтаобод туманида «Миян» чегара маскани бор. 1982 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдигон Азон Йулдошев 16 октябрь куни мана шу маскан яқинида трактор билан 2 тоннаю 35 килограмм пахта хом ашёсини қўшни Қирғизистонга олиб ўтиб сотиб юбормокчи бўлаётган пайтида қўлга олинди. У бу пахтани Улуғнор туманидан ҳар бир килограммини 450 сомдан сотиб олганлигини айтди. Тахминан 750 сўм атрофида сотмоқчи экан. Қаранг, бу анча-мунча пул дегани эмас, ахир. 15 миллион сўмдан ортиққа пулламоқчи бўлди. Унинг яшаш жойи текширилганда яна 400 килограмм пахта, 775 килограмм минерал ўғит топилди. У мана шу неъматларни ҳам четга сотиб юборишдек қабиҳ ниятни кўзлаганлигини тан олди.
Жиноят жазосиз қолмайди. Хиёнатни оқ пахтани етиштирган деҳқонлар, виждони покиза инсонлар асло кечирмайдилар.
Элбек Музаффар…».
Мана шу мақола, кеча 21 октябрь куни, «АНДИЖОННОМА» газетасининг 3-бетида чоп этилган.
Хўш, бу ҳакда холисанилло нима дейиш мумкин? Албатта, пахта билан олиб-сотарлик қилмоқчи бўлган Пахтаободлик ишсиз йигит, Азон Йулдошевнинг ҳимоясига бир нима дейиш қийинрок. У чиндан ҳам бошқаларнинг меҳнати эвазига тирикчилик қилмоқчи бўлганлиги кўриниб турипти. Лекин жаноб муаллиф, мақоласининг якунига қараганда, ўзини виждони покиза инсонлар қаторига қўяр экан, газетхонларга Азон Йулдошевнинг айбини 10 баробар бўртириб кўрсатиши, покиза виждонли инсонга ярашмайди. Холбуки, 35 килограмни ҳисобга олинмаганда, 2 тонна пахта 750 сўмдан 15 миллион сўм эмас, бир ярим миллион сўм бўлади. Тўғри, бу ҳам Ўзбекистон шароитида, оз пул эмас. Лекин қўшиб ёзмасдан, борини ёзиш керак-да.
Энди, «Боғча эна» ва «Шавкат» фермер хўжаликларининг раҳбарлари Маҳамматрайим Ҳамроқулов ва Кенжабек Азизовлар ҳақида гапирар бўлсак, уларнинг айби нима?! Эътибор берсангиз, Маҳамматрайим Ҳамракулов 2 тоннаю 610 килограмм пахтани гўёки қўшни Кирғизистонга сотмоқчи бўлиб, чорва фермасига яшириб қўйганлигини ёзар экан, бу пахтани фермер ўзи меҳнат қилиб яратган ҳосил эканлигини, жаноб муаллиф шахсан ўзи эътироф этмокда!
Бошқа фермер Кенжабек Азизов эса (балки, ёғингарчилик натижасида хўл бўлиб қолган) 120 килограмм пахтасини, самонхонасида куритаётганлиги ростми, ёлғонми бу унинг шахсий иши. Чунки, пахта уники.
Бу ерда Маҳамматрайим Ҳамроқулов ҳам, Кенжабек Азизов ҳам ҳеч кимга хиёнат қилганлари йўқ, ва ҳеч қандай жиноят ҳам содир қилганлари йўк. Пахта ҳозир уларнинг мулки бўлиб, ҳуқуқий жиҳатдан у ҳали юридик ёки жисмоний бошқа шахсларнинг эгалигига ўткани йўқ. Бинобарин, бу икки фермерга нисбатан қонунга зид равишда ҳуқуқий ва маънавий зуғум ўтказилмоқда. Агар уларнинг чиндан ҳам ўз пахтасини четга сотиш максадлари бўлганда ҳам, улар айбдор эмаслар. Ахир, пахта кимники – экканикими, текканникими?
Бундан ташқари, жаноб муаллиф назарда тутган, хой виждони покиза инсонлар, озгина йўланинглар: Нега, бу фермерлар ва буларга ўхшаган бошқалар, ўз ҳосилларини ёруғ юз билан давлатга топшириб, меҳнатининг роҳатини кўриш ўрнига, гоҳо чегарачиларнинг ўқлари остида, ҳаётларини хавф-хатарга қўйиб, азоб-уқубатлар билан четга олиб чиқиб сотмоқчи бўладилар? Нега?
21:30 - Рабочий из Узбекистана признался в убийстве московской школьницы
По подозрению в жестоком убийстве 15-летней московской школьницы Анны Бешновой задержан 31-летний разнорабочий из Узбекистана, сообщил сегодня начальник Управления информации и общественных связей столичного ГУВД Виктор Бирюков.
Он отметил, что подозреваемого задержали в ходе проведения оперативно-розыскных мероприятий сотрудники уголовного розыска УВД по Западному административному округу в съемной квартире в микрорайоне Выхино.
«Задержанный уже дал признательные показания, сейчас с ним работают следователи столичного следственного управления при прокуратуре», – подчеркнул Бирюков. // ИТАР-ТАСС