14 April 2014
22:11 -
Шўрчида одамларнинг уйи бузиляпти
Бу ҳақда таҳририятимиз хатқутисига бир қанча фуқаролардан келган мактубдан маълум бўлди. Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани маркази ва унга яқин маҳаллаларда 93 та уйнинг бузилиши оқибатида кўпчилик бошпанасиз қолибди. Туман марказини ободонлаштириш ва реконструкция қилиш доирасидаги вайронагарчиликлардан одамлар норози. Уларга етарли даражада товон пуллари, ер участкалари ажратилмаяпти.
Ҳокимият вакиллари Ўзбекистон Республикаси “Ер Кодекси”га кўра, ер ресурслари давлатга тегишли экани, аҳолига уйларни бузиш ва товон пули масаласида қарийб бир йил аввал огоҳлантириш берилганини иддао қилмоқда. Аммо одамлар барибир норози бўлишади, чунки яшаб келган уйларидан ажралгиси келмайди. Бироқ туман маркази ривожланиши, реконструкция қилиниши ва марказдан йўл ўтиши лозим.