14 April 2014
22:36 - Сурхондараёдаги икки кўмир конини Хитой модернизация қилади
Ўрисларнинг РИА-Новости ахборот агентлиги Хитойнинг Coal Technology & Engineering ширкати “Ўзбеккўмир” очиқ акциядорлик жамияти билан Сурхондарёда кўмир қазиб олишни модернизация қилиш бўйича 88,5 миллион АҚШ долларига тенг шартнома имзолагани ҳақида хабар тарқатди. Шартномада Бойсун ва Шарғун кўмир конларини реконстуркция ва модернизация қилиш амалиёти акс этган.

Умумий қиймати 101,3 миллион долларга тенг мазкур лойиҳа Хитойнинг “Эксимбанк”и томонидан молияланади. Молиянинг 89,5 миллион АҚШ доллари қарз, қолгани эса Ўзбекистон томони ажратадиган маблағдир.