22 October 2008
03:00 -
23:30 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони босмадан чиқди
23:30 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони босмадан чиқди

13 йилдан бери узлуксиз босмадан чиқиб келаётган “Ҳаракат” журнали сўнги даврда техник-молиявий сабаблар билан оқсоқликка учраганди. Бу йил журналнинг ҳеч бир сони қоғозда босилмади, охирги сонларини веб-сайтга қўйишда ҳам кечикиш бўлди. Ҳозир ҳамма муаммолар бетараф қилинди, ишлар янгидан изига тушмоқда.

Журналнинг 2008 йилга оид 2 (71) сони шу кунларда МДҲ давлатларининг бирида босмадан чиқди ва тарқатиш учун Ўзбекистонга жўнатилди. Илк нусҳалар Тошкентга етиб борди ҳам.

Журналнинг кейинги сонлари ҳам тез кунда сайтга қўйилади ва босмадан чиқарилади.