12 April 2014
21:39 -
Таълим тизимида кадрлар ўзгарди, сифат ўзгарадими?
10 апрель куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига янги раҳбар тайинланди: Баҳром Исмоилов ўрнига Жаҳонгир Исмоилов ўтирди. Агар собиқ Исмоилов хатолари, ишдаги сусткашлиги эвазига ишдан олинганида унинг ўрнига Жаҳонгир Исмоилов тайинланмаслиги керак эди. Боиси бу одам Президентнинг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида Тест маркази фаолиятига ҳам бевосита жавобгар, маъсул эди. Демак, Давлат Тест марказининг ишлари зўр ёки нафақат фамиляси, балки иш услублари ҳам ўхшаш икки шахс шунчаки ўзгартирилган холос.
Шунингдек, 11 апрель куни Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ҳам биринчи раҳбар ўзгартирилди - янги вазир тайинланди. Бу одам авал Молия институти, сўнг Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори бўлиб ишлаган Алишер Ваҳобовдир. Шу кунгача вазир бўлиб келган Баҳодир Ходиев эса, юқорида номи келтирилган Жаҳонгир Исмоиловнинг ўрнига Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Кўриниб турибдики, “Алининг қалпоғи Валига” қабилидаги бу кадр ўзгариши билан инқирозга юз тутган таълим тизимида сифат ўзгариши содир бўлмайди. Боз устига бу кадр ўзгаришлари борасида ҳали матбуотда хабар чиққани йўқ, афтидан жамоатчилик бу гапларни душанба куни эшитади.