12 April 2014
07:40 -
“Озодлик” радиосининг тожик хизмати муҳим мавзуни муҳокама қилибди, ўзбек хизматига МХХ рухсат бермайди

Ниҳоят, бу мавзу тожикларни ҳам қизиқтириб қолибди. “Озодлик” радиосининг тожиклар учун бериладиган русча программаларидан бирида жамоатшунослик бўйича мутахассис бўлган олима Саодат Олимова шундай дебди: “Фуқаролар урушидан кейин тожик меҳнат муҳожирларнинг ҳиссаси билан Тожикистонда тинчлик ва осойишталик ўрнатилди, республикада қашшоқлик даражаси пасайди. Аммо, келажакда Россия бозорига қарамлик Тожикистонни боши берк кўчага олиб кириб қўяди.”
Аслида, бу аҳволда давлат боши берк кўчага кириб қолмайди, давлат давлат сифатини йўқотади.
Нима бўлса ҳам, тожиклар бу муҳим мавзуни муҳокама қилишга бошлаб яхши иш қилибдилар. Аммо, “Озодлик” “Америка Овози” ва ББС радиоларининг ўзбекча хизматлари бош назоратчиси бўлган МХХнинг рухсатисиз бундай мавзуларни ҳеч қачон тилга олмайдилар. Чунки, тилга олсалар, бу радиоларга қизиқувчиларнинг сони ортади, ўзбеклар ичида Ислом Карим режимига бўлган нафрат катта тезликда ортишга бошлайди. Ўзбекистон МХХси бунга йўл қўярмиди?